«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман Европа Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасида «Динамо Киев»га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Коронавирус ҳаётимизга таъсир ўтказмоқда. Бу ҳолат «Динамо»га ҳам таъсир қилиши мумкин. Бироқ «Шахтёр» «Реал»ни қай тариқа мағлуб этганини кўрдик.Маълумот учун, киевликлар «Барселона»га қарши ўйинда 13 нафар футболчи хизматидан фойдалана олмайди. Уларнинг кўпчилиги коронавирус сабаб учрашувни ўтказиб юборади.Жамоадаги келажагим? Бу ҳозир асосийси эмас. Жамоа ва футболчилар билан ўзимни яхши ҳис қиляпман. Бу ажойиб клуб ва бу ерда кўпроқ қолишни мақсад қилганман.
Рональд Куман, «Барселона» бош мураббийи
Эслатиб ўтамиз, «Шахтёр» Чемпионлар Лигаси 1-турида «Реал»га қарши ўйинда коронавирус сабаб бир қатор футболчиларисиз ҳаракат қилган, бироқ Мадридда 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритганди.
«Барселона» ва «Динамо К» ўртасидаги ўйин 4 ноябрдан 5 ноябрга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)