• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Агробанк» Хоразмда пресс-тур уюштирди

    «Агробанк» АТБ томонидан ОАВ ходимлари иштирокида Хоразм вилоятида «Кластер фаолиятида занжирли механизмни ишлаб чиқиш жараёнлари» мавзусида пресс-тур ташкил этилди.

    Пахтани етиштиришдан тортиб, ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган босқичларни ўз ичига қамраб олган кластер Ўзбекистон пахтачилигининг келажаги сифатида қаралмоқда. Айни вақтда жараённи ягона технологик занжирга бирлаштирган ушбу мажмуалар соҳада инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичи ҳисобланади.

    Пресс-тур иштирокчилари дастлаб, Хонқа туманидаги «Xorazm tex» пахта-тўқимачилик кластерига тегишли «Даврон» фермер хўжалиги иш фаолияти билан танишишдан бошлади. Ушбу хўжалик кластер билан ҳамкорлик қилаётган тумандаги 177 фермер хўжалигининг бири.

    Пахта терими охирлаб бораётган, Хоразм вилояти пахта топшириш мажбуриятини уддалаган бўлса-да, далада ҳосил мўл.

    Шундан сўнг журналистлар «Xorazm tex» пахта тозалаш заводига ташриф буюриб, пахтани қабул қилиш ва унга ишлов бериш жараёнини кўздан кечирдилар.

    Мазкур заводда 32 та бонт бўлиб, уларнинг ҳар бирида 500-600 тонна пахта қўйилар экан. 4-5 ой давомида тайёр бўлган пахталар, қайта ишлаш цехига ўтказилади. Ушбу жараёнлар ҳам иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди.

    –Пахта хом ашёсини етиштириш ва ип калава ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз, – дейди «Xorazm tex» пахта-тўқимачилик кластери раҳбари Сарвар Нурметов. – Энг яқин молиявий ҳамкоримиз «Агробанк» бўлиб, 79 миллиард 957 миллион сўм имтиёзли кредит олганмиз. Шундан 20 миллиард 287 миллион сўм 2020 йилда терим пулларини тарқатиш учун олинган. Калава ипларни Туркия, Хитой, Россияга етказиб беряпмиз. Яқиндан Афғонистон ва Покистон билан ҳамкорликни йўлга қўйдик.

    Журналистлар мазкур корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди. Пахта хом ашёсини етиштириш ва ип калава ишлаб чиқариш фаолиятлари билан шуғулланувчи «Xorazm tex»да 680 нафар иш ўрни яратилган. Ушбу лойҳанинг умумий қиймати 22,6 миллион долларни ташкил этади. «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг молиявий кўмагида кластер корхонасини янада кенгайтириш режалаштирилган. Мисол учун, 2021 йилда 20 миллион погон метр мато ишлаб чиқариш цехи ишга тушади. 12 миллион долларлик ушбу лойиҳани ҳам «Агробанк» қўллаб-қувватламоқда.

    Пресс-тур давомида «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг Хонқа туман филиалидаги иш жараёнлари, хизмат кўрсатиш сифати ва бошқалар яқиндан ўрганилди.

    Шунингдек, тадбир иштирокчилари Хива туманидаги Банк хизматлари филиалида ҳам бўлишди. Аҳоли гавжум манзилда ташкил этилган ушбу ихчам банк хизмати 2 минг 700 мижозга эга. Улар орасида «Хива кластер» ҳам бор.

    – «Агробанк» бизнинг ҳар бир лойиҳамизга молиявий кўмак бермоқда, – дейди «Хива кластер» масъулияти чекланган жамияти вакили Қаҳрамон Матёқубов. – Мисол учун, биргина ёғ-мой ишлаб чиқариш лойиҳаси учун банкдан бир миллион йигирма минг доллар кредит олдик. Хитойдан олиб келинган ускуналар 24 соатда 200 тонна чигитни қайта ишлайди. Шунингдек, кунига 30 тонна донни қайта ишлаш цехида ҳам қурилиш ишлари якунланиб қолди. Йил якунига қадар ҳар икки лойиҳа ишга тушади ва 200 иш ўрни яратилади. 2019 йилда ташкил этилган «Хива кластер»и 107 фермер хўжалиги билан шартнома тузиб, уларнинг 18 тонна ҳосилини қабул қилмоқда. Кластерга жорий йилда «Агробанк»дан пахта хом-ашёсини етиштириш ва йиғиб олиш учун  45,8 миллиард сўм кредит олдик. Унинг 37 миллиард сўми фермерларга имтиёзли тарзда берилган бўлса, қолгани терим пули сифатида тўланди.

    Дарҳақиқат, кластер тизимида хом ашё етиштирувчидан бошлаб, уни қайта ишловчигача ҳамма маҳсулот сифатига бирдек жавобгар бўлар экан. Чунки, якуний жараёнда товарни сотишдан тушган қўшимча қийматнинг бир қисми шу ишга ҳисса қўшган меҳнаткашларга тақсимланади. Қолаверса, ишлаб чиқариш жараёнида янги иш ўринлари пайдо бўлади. Шунингдек, улар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлардан эркин фойдаланади, нархни, сотиш ҳажмини ҳам мустақил белгилайди.

    «Агробанк» АТБ матбуот хизмати

    Сайт: «agrobank.uz»

    Instagram

    Telegram

    Facebook

    Реклама ҳуқуқи асосида

    03.11.2020, 18:00   Изоҳ (0)   28314
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳридаги Аджу университети ҳужжат қабул қилишни давом эттирмоқда

    03.11.2020, 15:00

    «ISHONCH» бренди янги замонавий клиникани ишга туширди

    03.11.2020, 12:00

    Seoul Mun: фойдали манзил – муваффақиятли бизнес гарови

    03.11.2020, 09:00

    Ўзсаноатқурилишбанк ва Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ўртасида бош қайтамолиялаш шартномаси имзоланди

    02.11.2020, 18:00

    ŠKODA Uzbekistan: Kodiaq Ўзбекистонда шунчалик қимматми?

    02.11.2020, 16:30

    Соч тўкилишининг аниқ сабаблари ва самарали ечим

    02.11.2020, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг 17 ёшли ўғли “Чеченистон Республикаси ҳимоячиси” медали билан мукофотланди

    Дунё | 25 август, 21:50

    Apple шахсий сунъий интеллект терапевтли хизматни ишга туширади

    Дунё | 25 август, 21:35

    Германияда АҚШ фуқароси Хитой фойдасига жосусликда айбланди

    Дунё | 25 август, 21:20

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги тарихий обидалар билан танишди

    Ўзбекистон | 25 август, 21:06

    Германияда Россиянинг НАТОга аъзо бўлиш ғояси ҳақида махфий ҳужжатлар эълон қилинди

    Дунё | 25 август, 20:40

    Юпитернинг пайдо бўлиши метеоритларнинг ўзгаришига олиб келган — тадқиқот

    Дунё | 25 август, 20:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.