Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро номидаги Matiz автомобили соатига 201 километр тезликда ҳаракатлангани ҳақида жарима қоғози расмийлаштирилган ва автомобиль ҳайдовчисига юборилган.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Ижтимоий тармоқларда тарқалган жарима қоғозининг суратига кўра, Matiz автомобили тезлик чегараси соатига 70 километр бўлган ҳудудда соатига 201 километр тезлик билан ҳаракатлангани маълум қилинган. Мазкур қоидабузарлик учун машина эгасига 2 000 700 сўм жарима тайинланган.

Аввалроқ Андижон вилоятида Damas автомобили соатига 213 километр тезликда ҳаракатланган, дея жарима расмийлаштирилганди. Шундан сўнг Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси қоидабузарликларни қайд этувчи автоматлашган тизимдаги хатолик сабабли шундай ҳолат юз берганини маълум қилганди ва нотўғри қўлланган жарима бекор қилинганди.

Бу каби техник хатоликлар Андижонда 2018 йилдан буён тез-тез содир бўлиб туради. Икки йил аввал ёзда қандайдир сабаб билан юрмай қолган ва шу боис икки киши томонидан зўр-базўр судраб кетилаётган Nexia чорраҳадаги камерага тушган ва қизил чироқда тўхтамаган машина сифатида автоулов эгасига жарима тайинланганди. Қизиғи, 2017 йилда Тошкентда камералар янги ишга туширилган вақтларда «Дарё» таҳририяти ходимларидан бирида ҳам шундай ҳолат ва жарима тайинлангани ҳақида маъмурий баённоманинг келиши кузатилган.

Шунингдек, 2020 йилда водийнинг бошқа бир вилояти Фарғонада қоидани бузган Lacetti ўрнига Cobalt’га жарима белгилангани, Тошкентда давлат рақами ушбу вилоятники бўлган ва қоидабузарлик содир этган Matiz ўрнига Spark жаримага тортилиши каби ҳолатлар кузатилган. Иккала ҳолатда ҳам ноҳақ белгиланган жарималар фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин бекор қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди