Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украинанинг SkyUp лоукостер авиакомпанияси яқин вақт ичида Киевдан Тошкентга ва Лвовдан Самарқандга доимий авиарейсларни бошлашга тайёр. Икки томонга учиш чиптаси нархининг 300 доллар атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко «Дунё» ахборот агентлигига маълум қилди.

Фото: «Gottstat.com»

Фото: «Gottstat.com»

«Менинг асосий устувор мақсадим Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновни очиш ҳисобланади», — дея маълум қилган Николай Дорошенко.

Унинг фикрига кўра, бу бизнес учун қулай шароит яратиши, меҳнат ва академик мобилликка хизмат қилиши, ҳудудларнинг туристик салоҳиятини амалга ошириши ва якунда қариндошлари ва яқинлари икки мамлакатда яшаётган оилаларнинг ҳаётини яхшилаши керак.

«Менинг фикримча, мамлакатларимизни яқинлаштириш учун тўғридан-тўғри авиарейсдан кўра самарали усулни ўйлаб топиш қийин. Бу лойиҳанинг ўзбекистонлик ҳамкасблар томонидан қўллаб-қувватланишига катта умид билдираман», — дея таъкидлаган дипломат.

Аввалроқ Украинанинг SkyUp Airlines авиакомпанияси Тошкент ва Киев ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Украинанинг Windrose авиакомпанияси Киев–Тошкент йўналишида рейсларини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда депутатлар давлат бюджети муҳокамасида муштлашди (видео)
Маҳаллий
Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда