• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев 4 та давлат электр энергетикаси корхонасининг молиявий модели ва бизнес режаларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент матбуот хизматининг хабар беришича, бу соҳадаги тизимли ўзгаришлар давлат раҳбарининг 2019 йил 1 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан бошланган. Ҳужжатга мувофиқ, Энергетика вазирлиги ташкил этилиб, соҳада бошқарув ва тижорат функциялари ажратилди.

    Шунингдек, 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги Президент қарори билан собиқ «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти негизида 3 та йўналиш бўйича алоҳида компаниялар — «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятлари ташкил этилди.

    Қайд этилишича, энергетика соҳасига хусусий инвестициялар кириб келиши учун замин яратилди. Натижада бир йилнинг ўзида давлат-хусусий шериклик асосида 2 миллиард долларлик тўғридан-тўғри сармояларни жалб қилиш, 2700 мегаватт қувватли 6 та янги электр станциясини қуриш бўйича лойиҳалар бошланди.

    Энди олдинда трансформациянинг янги босқичи, яъни, станцияларни модернизация қилиш, энергия тежамкорликни ошириш, таннархни пасайтириш ва истиқболда электр энергиясининг рақобатли бозорини яратиш вазифалари турибди.

    Йиғилишда шу йўналишлардаги муҳим чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Аввало, корхоналарни модернизация қилиш масаласига эътибор қаратилди.

    Бугунги кунда электр станцияларининг эскирганлик даражаси 50 фоиздан юқори. Бундан ташқари, эски қувватларда ёқилғи сарфи янги буғ-газ қурилмаларига нисбатан 2 баравар зиёд.

    Шу боис модернизация ишларини давом эттириш, лекин буни олдингидек давлат кафолати ҳисобига эмас, балки хусусий капитални жалб қилиш орқали амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.

    «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари», «Ҳудудий электр тармоқлари», «Иссиқлик электр станциялари» ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботларни жаҳон стандартлари асосида тайёрлаш тизимига ўтиш кераклиги таъкидланди.

    Бу халқаро кредит рейтинги олиш, келгусида еврооблигациялар чиқаришда муҳим омил бўлади. Мутасаддиларга шу мақсадлардан келиб чиқиб, мазкур 4 та компаниянинг уч йиллик молиявий модели ва бизнес режаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    Трансформация жараёнларига кўмаклашиш учун корхоналар бошқарувига ва кузатув кенгашларига чет эллик мутахассислар жалб қилиниши бўйича кўрсатмалар берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, ҳозирда электр энергияси улгуржи бозори қоидалари белгиланмагани сабабли инвесторлар билан энергияни қатъий нархларда харид қилиш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзоланмоқда. Бундай ёндашув келгусида рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин. Шу боис электр энергияси рақобатли бозорига ўтиш босқичлари ва қоидаларини белгиловчи ҳужжат ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

    Соҳага илғор технологияларни кенг жорий этиш, «рақамли трансформация»ни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

    Йиғилишда янги лойиҳаларнинг ижросига ҳам эътибор қаратилди. Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарёда қуёш, Бухоро ва Қорақалпоғистонда шамол, Сирдарё ва Сурхондарёда иссиқлик электр станциялари барпо этилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларни жадаллаштириш, уларга давлат-хусусий шериклик асосида инвестициялар йўналтириш муҳимлиги айтилди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг узоқ ҳудудларини кичик қуёш электр станциялари ёрдамида сув ва электр энергияси билан таъминлаш режалаштирилмоқда

    26.10.2020, 20:11   Изоҳ (0)   36116
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи деярли ўсишдан тўхтади

    26.10.2020, 19:11

    ССВ ҳузуридаги штаб аъзоси самараси исботланмаган дорини коронавируснинг биринчи кунидан берилишини оқлади

    26.10.2020, 18:57

    «Ўзгидромет» 27 октябрда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    26.10.2020, 18:10

    «Вакцинани олиб келишимиз керак бўлса, албатта синовини ўтказишимиз керак» — Инновацион ривожланиш вазири

    26.10.2020, 17:59

    Андижон вилояти ҳокимлиги интернетда аудиоёзуви тарқалган Бўстон ҳокимига огоҳлантириш берди

    26.10.2020, 17:11

    Андижон шаҳар ҳокимининг уй-жой қуриш учун аукционсиз ер ажратиб бериш тўғрисидаги ноқонуний қарори бекор қилинди

    26.10.2020, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Мисрга 35 миллиард долларлик табиий газ сотади

    Дунё | 7 август, 16:22

    Ўзбекистонда доллар курси уч кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    Ўзбекистон | 7 август, 16:18

    “Ливерпуль” “ПСЖ” футболчиси учун 100 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 7 август, 16:07

    Франция мемориал ёдгорлик ёнида сигарет тутатган эркакнинг фуқаролигини бекор қилди

    Дунё | 7 август, 16:05

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    Лайфстайл | 7 август, 15:57

    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

    Реклама | 7 август, 15:00

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 7 август, 15:45

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди

    Ўзбекистон | 7 август, 15:13

    Хитой чивинлар тарқатаётган вирусга қарши дронларни ишга солди

    Дунё | 7 август, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.