Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 7-тури доирасида «Барселона»га қарши кечган ўйиндаги ғалабадан (3:1) кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Биз учрашувни идеал ўтказдик ва уч очко қўлга киритдик. Энди тикланиш ва ғалабадан хурсанд бўлиш керак. Биз бу натижадан завқ оламиз, кейин эса сешанба кунги «Боруссия М»га қарши ўйин ҳақида ўйлай бошлаймиз, унга яқин қолди.

Сўнгги вақтларда янграган танқидларга тўхталадиган бўлсам, биз хотиржамликни сақлашимиз ва ўзимиз билганча ҳаракат қилишимиз керак. Танқидларга лойиқ эмасдик.

Ўйинчилар учун хурсандман, айнан улар майдонда кураш олиб боради. Жамоада характер бор. Бу ўйинда биз уни намойиш қила олдик. Жамоам билан фахрланаман, улар учун хурсандман. Бу жамоавий ғалаба, уни мукаммал ўйинни намойиш қилган ҳолда қўлга киритдик.

Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи

Эслатиб ўтамиз, «Реал» мазкур ўйинга қадар Ла Лига доирасида «Кадис»га (0:1) ва Чемпионлар Лигасида «Шахтёр»га (2:3) ютқазиб қўйганди.

«Реал» очколарини 13 тага етказиб олган ҳолда мусобақа пешқадамига айланди ва битта захира ўйинига эга.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та заправкага бензин етказиб бериш тўхтатилди