«Реал» Ла Лига 6-тури доирасидаги ўйинда Каталонияга сафар қилиб «Барселона»ни мағлубиятга учратди (3:1).
Мадридликлар жамоаси расмий ўйинлардаги умумий ғалабалар сони бўйича «Барселона»ни ортда қолдирди — 97:96. Шунингдек, бу жамоалар ўзаро 52 марта дуранг қайд этган. Тўплар нисбати эса 408:400 «Реал» фойдасига.
Жамоалар Ла Лига доирасида 182 марта тўқнаш келди. Уларда «Реал» 74 та ғалаба қайд этган, 36 бор муроса йўли танланган бўлса, «Барселона» ҳисобида 72 ғалаба мавжуд. Тўплар нисбати — 291:289, яна мадридликлар фойдасига.
Зинедин Зидан шогирдлари ушбу ғалабадан кейин очколарини 13 тага етказиб олган ҳолда мусобақа пешқадамига айланди ва битта захира ўйинига эга.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)