Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Судан суверен кенгаши Twitter’даги саҳифасида АҚШ президент Дональд Трампнинг мамлакатни террорчилик ташкилотларига ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқарганини маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

«АҚШ президенти Суданни террорчиликни қўллаб-қувватловчи мамлакатлар рўйхатидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилди, бу ҳақда яқин вақт ичида эълон қилинади», – дейилган Суверен кенгаш хабарида.

Шунингдек, хабарда бу Судан ва машҳур инқилоб тарихидаги муҳим кун эканлиги таъкидланган.

АҚШ президенти Дональд Трамп 19 октябрда Судан терактлар қурбони бўлган америкаликлар ва уларнинг оилаларига жами 335 миллион доллар миқдоридаги компенсация тўлаганидан кейин уни террорчилик ташкилотларига ҳомийлик қилувчи мамлакатлар рўйхатидан чиқаришни ваъда берганди. АҚШ Суданни ушбу рўйхатга 1993 йил 12 августда киритган, 1997 йилда эса Хартумга қарши молиявий санкциялар қўлланилган яъни Судан банкларининг хорижлик ҳамкорлар билан муносабатлари чеклаб қўйилганди.

2019 йил апрель ойида ҳарбийларнинг инқилоб кўтариши ва Суданни 30 йил бошқарган президент Умар ал-Башир ҳукуматининг ағдарилиши, янги ҳукуматнинг шаклланиши сабабли Хартум ҳамда Вашингтон ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада яхшиланди. 2019 йил августда Судан янги бош вазири Абдуллоҳ Ҳамдок АҚШ билан мамлакатни террорчиликка ҳомийлик қилувчи давлат рўйхатидан чиқариш бўйича музокаралар бошлаганини маълум қилган.

2020 йил март ойида Судан марказий банки раҳбари АҚШнинг мамлакатга нисбатан қўлланилган барча иқтисодий санкцияларни бекор қилганини хабар қилди. Марказий банки баёнотига кўра жами 157 та ташкилотга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор қилинган, аммо Дарфурдаги воқеалардан кейин айрим шахслар ва ташкилотларга нисбатан қўлланилган санкциялар ўз кучида қолаётган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)
Спорт
Бразилия терма жамоаси кетма-кет 8 марта мундиал чорак финалига чиқди