Собиқ MMA жангчиси Шамил Абдулмуслимов Доғистонда отиб кетилди, дея хабар қилмоқда База.
35 ёшли спортчи Хасавюрт шаҳридаги кафеларнинг бирида ҳалок бўлган. Хабарларга кўра, Алдулмуслимов Мурадисовлар оиласи билан ер талашиб, жанжаллашган. Кафедаги тортишувдан кейин Мурадисов ва унинг ўғли жойни тарк этади, бироқ бироз вақт ўтгандан кейин қайтиб келади ва Шамилни отиб ташлайди. Шунингдек, марҳумнинг тарафдорлари билан муштлашади.
Гумонланувчилар воқеа жойидан яширинишга уринмаган. Полиция ота ва ўғилни ўша ернинг ўзида ҳибсга олган.
Абдулмуслимов профессионал MMA’да сўнгги бор 2013 йилда жанг қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)