Енгил вазн тоифасида ҳаракат қилувчи UFC жангчиси Жастин Гэтжи енгил вазн дивизиони чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга қарши жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: UFC

Америкалик жангчи ўлишга тўғри келса ҳам таслим бўлганини билдирувчи ҳаракатни ишлатмаслигини маълум қилди.

«Агар рақиб бўғиш усулини қўллайдиган бўлса, мен таслим бўлмайман. Ҳушни йўқотиш қўрқинчли эмас. Бироқ тақдиримга ўлиш ёзилган бўлса, шундай бўла қолсин. Мен тайёрман», — дейди Гэтжи.

24 октябрь, шанба куни БААдаги «Жангчилар ороли»да UFC 254 мусобақаси бўлиб ўтади. Кечанинг асосий жанги Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасида кечади.

Мусобақа Тошкент вақти билан 19:30 да бошланади. Асосий жанглар 23:00 дан бошланиши режалаштирилган.

Қайд этиш жоиз, UFC 254 мусобақасининг асосий кардида ўзбекистонлик Лилия Шокирова ҳам иштирок этади. Ушбу мусобақани бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!