Россиядан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган фуқароларни олиб келиш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Uzautotrans service корхонаси томонидан 2020 йилнинг 22 октябрь куни 3 та автобус Екатеринбург шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда вазирлик хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, режага мувофиқ автобуслар 23 октябрь куни кечга белгиланган манзилга етиб боради. Ташкил этилган махсус автобус қатнови орқали Екатеринбург, Челябинск, Тюмень шаҳарларидан жами 150 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинади.
Маълум қилинишича, ушбу махсус автобус қатновлари барча санитария қоидалари ва Қозоғистон ҳамда Россия томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилмоқда.
Аввалроқ Россиядан яна 10 мингга яқин ўзбекистонлик махсус поездларда ватанга қайтарилиши хабар берилганди.
Изоҳ (0)