Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тиббиёт ходимлари инсон танасида ҳозирги кунга қадар номаълум бўлиб келган органни — бир жуфт йирик сўлак безларининг тўртинчи жуфтини аниқлади. Олимлар ушбу безларни tubarial (трубасимон) деб атаган. Улар чаноқнинг деярли геометрик марказида, унинг асоси яқинида жойлашган. Безнинг айнан шундай жойлашуви сабаб у эътибордан четда қолиб келган бўлиши мумкин, деб ёзади Radiotherapy and Oncology.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Мазкур кашфиёт бўйин ва томоқ саратони, шунингдек, простата ва сийдик йўли касаллиги билан оғриган беморлар устида нур терапиясини ўтказган шифокорлар томонидан амалга оширилган. Мутахассислар глюкоза нафақат ўсмаларни, балки сўлак безларининг тўртинчи жуфти бўлиб чиққан органни ҳам ютиб юборишини аниқланган.

Фото: The Green Journal

Фото: The Green Journal

Маълум бўлишича, ушбу безлар димоғ ва ҳалқумнинг намлигига жавоб беради ва уларни ҳимоя қилади.

Фото: The Green Journal

Фото: The Green Journal

Таъкидланишича, бу каби кашфиёт охирги марта бундан 300 йил олдин амалга оширилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Элдор Шомуродов Турин клубидан жиддий таклиф кутаётгани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 3 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда
Маҳаллий
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги хонадонлар бузилиб, чегарани мустаҳкамлаш объектлари қурилади