• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганда коронавирусга чалинган тирик фуқаронинг яқинларига унинг ўлгани ҳақида хабар берилди (видео)

    Наманганда коронавирусга чалинган беморлар даволанувчи тақсимлаш марказида беморлардан бири вафот этгани тўғрисида уларнинг оила аъзоларига хабар берилган. Марҳумнинг ўғли отасининг жасадини олиш учун шифохонага борган ва унинг қўлида бўлган телефон қаерда эканлигини аниқлаш учун қўнғироқ қилганида телефонни отасининг ўзи кўтарган. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

    Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида «Илғор» маҳалласида яшовчи фуқаро COVID-19’га чалинганлар шифохонасида вафот этгани ва маййитни ювиб, унинг яқинларига бошқа жасад бериб юборилгани тўғрисида хабар тарқалди. Ушбу маълумотни тарқатган Қобил Мирзаев исмли фуқаронинг сўзларига кўра, шифохонада ҳақиқатан ҳам бошқа кишининг жасади бериб юборилган.

    Маҳалла раиси Камолиддин Мавлоновнинг айтишича, марҳумнинг ўғлига ростан ҳам касалхонадан отаси ўлгани тўғрисида қўнғироқ бўлган, бироқ мазкур ҳолат касалхонанинг ўзида ҳал этилган.

    «23 сентябрь куни дадам билан гаплашдик, саломатман дедилар. Орадан 20 дақиқалар ўтгач, шифокорлар қўнғироқ қилиб, оғирлашиб қолди дейишди. Ортга қайтдим. Бўлмай қолди (вафот этди — таҳр.) дейишди. Шуни орасида бир соат вақт ўтди. Биз ўша ерда деб ўйладик. Телефонлари эсимга тушиб қолди ва қўнғироқ қилсам, жавоб бердилар. ‘Дадангиз тирик қолдилар-ку’ дейишгани учун ҳеч қандай эътирозим бўлмади», — дейди «ўлди»га чиқарилган фуқаронинг ўғли.

    Тақсимлаш маркази шифокорларидан бирининг сўзларига кўра, битта палатада иккита бир хил фамилияли бемор даволанган ва уларнинг ёши ҳам бир-биридан 1-2 ёшга фарқ қилган. Беморларнинг бирида ижобий ўзгариш кузатилган бўлса, иккинчиси эса аҳвол оғирлашиб, ёндош касалликлар туфайли вафот этган.

    «Тиббиёт ходими техник тушунмовчилик туфайли тирик фуқаронинг яқинига унинг отаси вафот этгани тўғрисида хабар берган. Бироқ кейинчалик бу фуқаронинг яқинлари отаси тирик эканлигини аниқлаштирган. Ҳақиқатда вафот этган фуқаро эса патологик анатомия бюросига ўтказганмиз ва белгиланган тартибда зарарсизлантириш ҳамда эпидемиологик тозалов ишларидан сўнг яқинларига берилади», — дейди Шукрулло Солижонов исмли шифокор.

    Аввалроқ Наманганда бир нечта шифокорнинг ҳужжатлари қалбаки экани аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: ССВ Зангиотадаги шифохонада маййитларни яқинларига бериш тартиби ҳақида маълумот берди

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 18 октябрда ижтимоий тармоқларда Зангиотадаги коронавирусга чалинган беморларни даволашга ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси дарвозаси олдида юзага келган навбат видеоси тарқалди, видеога илова қилинган матнда «шифохона ўликхонасидан маййитларни олиб кетиш қийин бўлиб қолган – одамлар қариндоши вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни олиб келиб ҳам соатлаб кутишга мажбур бўлмоқда, тобут ташийдиган машиналар эса нархларни 700 мингдан бошлаб кўтариб ташлаган»и қайд этилганди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Абдуҳаким Ходжибаевнинг Зангиотадаги шифохонада ўтказган йиғилишининг аудиоёзуви тарқалиб кетган, унда амалдор «кислород босими тушиб кетаётгани учун» ушбу шифохонада «ҳар куни бир неча одам ўлаётгани»ни таъкидлаган.

    20.10.2020, 12:25   Изоҳ (0)   107666
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарё вилояти судьясининг катта ёрдамчиси вафот этди

    20.10.2020, 11:58

    Самарқандда ис газидан ёш эр-хотин вафот этди

    20.10.2020, 11:35

    Сирдарё вилоятида ер олиб бериш, имтиёзли равишда уй олиб бериш ва ишга жойлаштириш бўйича фирибгарлик ҳолатлари кузатилди

    20.10.2020, 09:58

    Ўзбекистонда 16 ёшдан машина бошқаришга рухсат бериш таклиф қилинди

    20.10.2020, 08:09

    Қашқадарёда қатор раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

    20.10.2020, 07:56

    Фарғонада 10 млрд сўмга қурилган болалар шифохонаси фойдаланишга топширилди

    20.10.2020, 07:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.