Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов промоушеннинг вақтинчалик собиқ чемпиони Тони Фергюсонни 2020 йил баҳорида икки марта вазнини туширгани учун танқид остига олди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Тони баҳорги жанг олдидан икки марта вазнини туширишга қарор қилганига келсак, бу аҳмоқона иш эди. Менга Тони Фергюсон ёқиши ҳақида олдин айтганман, лекин у аҳмоқ. Ҳозир у мен ҳақимда гапиришда давом этмоқда. Нега у мен ҳақимда гапиряпти? Жастин Гэтжи унинг афтини бежаб қўйди-ку. Агар у ўзини шу тарзда тарғиб қилмоқчи бўлса, унда яхши, мен розиман.

Аммо агар у мен ҳақимда гапириш ниманидир англатишига ва бундан фойда бор деб ҳисобласа, бу шунчаки унинг интеллект даражасини кўрсатади. Бу унинг кучсизлигини кўрсатади. Аммо биз бунга ҳеч қандай таъсир кўрсата олмаймиз.

Ҳабиб Нурмагомедов, UFC жангчиси

Қайд этиш жоиз, Фергюсон май ойида Жастин Гэтжига қарши жанги олдидан вазн ташлаганди.

Ҳабиб Нурмагомедов эса ўзининг 29-жангини 24 октябрь куни Гэтжига қарши ўтказади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар