Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раҳбари Комил Алламжонов Ирландиянинг Олстерс университети ва Инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбек форумининг лойиҳаси бўлган УзИнвестигатионс томонидан олиб борилган суриштирувга муносабат билдирди. Суриштирув натижалари ҳақидаги мақола муаллифи университет профессори Кристиан Ласслетт ҳисобланади, деб ёзмоқда «Gazeta.uz».-

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Суриштирув натижалари эълон қилингач Комил Алламжонов Twitter’да Кристиан Ласслетт «ўз мақоласида ҳеч қандай янги нарса айтмагани» ҳақида

Господин @KLasslett в своей публикации ничего нового не сказал. Все эти данные есть в интернете в свободном доступе. Самое главное - были ли нарушения законодательства Республики Узбекистан в моей деятельности? Нет, нарушений законодательства Республики Узбекистан не было!

— Komil Allamjonov (@k_allamjonov) October 7, 2020

«Бу маълумотларнинг барчаси интернетда бор. Энг асосийси — менинг фаолиятимда Ўзбекистон Республикаси қонунлари бузилганми? Йўқ, Ўзбекистон Республикаси қонунлари бузилмаган!!!», — дея таъкидлаган Алламжонов.

«Кристиан Ласслетт томонидан ваҳима билан эълон қилинган суратнинг асли мана бу кўринишда. Ҳаммаси мижозга ва у нимани буюртма қилишига боғлиқ. Агар мақсад тасвирни бўяш бўлса, бу дизайнер учун оддий вазифа. Ҳақиқатни кўрсатиш учун сиз уни таҳрир қилишингиз керак эмас. Ҳаммаси мақсадга боғлиқ!», — деб ёзган Комил Алламжонов.

Суриштирув муаллифларининг ёзишича, «Алламжоновнинг бизнес империясини ўргана туриб, у томонидан асос солинган компаниялар ноқонуний фаолият ҳисобига гуллаб-яшнаётгани аниқланган, давлат уларга яширин равишда имтиёзлар тақдим этмоқда, улар истеъмолчилар ҳуқуқларини бузмоқда ва даромадли буюртмаларни тендерларсиз қўлга киритмоқда».

Мақолада айтилишича, солиқ инспекторлари тадбиркорларни Комил Алламжонов томонидан асос солинган компаниялар томонидан сотиладиган «Солиқ-инфо» газетасига обуна бўлишга ва BЕМ бухгалтерия дастурий таъминотини сотиб олишга мажбурлаган. Мажбурий савдо гўёки Комил Алламжонов Давлар солиқ қўмитаси ахборот хизматига раҳбарлик қилган вақтда юз берган. Бунда мақолада айтилишича, «бу Алламжонов компаниялар томонидан фойда олиш мақсадида амалга оширилган мажбурлов ҳаракатларидан хабардор бўлганини исботламайди».

Алламжонов Twitter’даги Ласслетт билан ёзишмалар чоғида солиқ органлари мажбурлаш ҳуқуқига эга эмаслигини таъкидлаган.

«Сизда тадбиркорлар обунадан бош тортгани учун Давлат солиқ қўмитасидан санкция олганига асосли далиллар борми? Ўша пайтда солиқ органлари фаол маҳаллий тадбиркорларга фаолиятни ахборотлаштиришда ва бухгалтерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда кўмак берган. Дастлаб солиқ тўловчилар орасида обуна бўлиш учун тавсия қилинган «Солиқ ва божхона янгиликлари» газетаси, «Norma» ҳуқуқий тизими, кейин «Солиқ-инфо», BЕМ ва бошқалар бўлган. Ўша вақтда обунага тавсия одатий амалиёт бўлган. Бироқ тадбиркорлар ҳам тез-тез обунадан бош тортган, ҳар ким маълумотни қаердан олишини ўзи танлаган», — дея маълум қилган фонд раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, республиканинг ҳар бир солиқ органи мансабни суиистеъмол қилмаслик ҳақида қатъий огоҳлантирилган. Мажбурлов ҳолатлари тасдиқланган тақдирда, улар жазоланган. Фонд раҳбарининг билдиришича, «бундай лойиҳаларнинг катта қисми кўп йиллар аввал ёпилган».

Муаллифларнинг ёзишича, 2017 йилда Комил Алламжонов Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби этиб тайинланишидан икки ой аввал у томонидан асос солинган Avtotest автомактаби «профессионал ҳайдовчиларни (мажбурий) қайта тайёрлаш бўйича монополияни қўлга киритган».

Мақолада қайд этилишича, 2020 йилда «Алламжоновга жуда яқин бўлган компания тендерсиз даромадли буюртма олган — қоғоз кадастр паспортларни пластик кадастр паспортларига алмаштириш бўйича лойиҳа». Гап GID Systems Ташкент компанияси ҳақида кетмоқда.

«Менинг бу компанияга алоқам йўқ. Мен на ходим, на директор, на таъсисчи, на бенефициар ҳисобланмайман. Мен шунчаки кўплаб дастурий таъминотлар муаллифиман, шу жумладан, мазкур компания мендан сотиб олган дастурий таъминотнинг ҳам», — дея

3. I have nothing to do with this company, I am neither an employee, nor a director, nor a founder, nor a beneficiary. I am just the author of many software solutions including that one, which this company purchased from me.

— Komil Allamjonov (@k_allamjonov) October 7, 2020

Комил Алламжонов 2020 йилнинг январь ойидан буён Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгашига раҳбарлик қилмоқда. Бунга қадар Алламжонов Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори лавозимида ишлаган. Аввалроқ эса Президентнинг матбуот котиби ва бир вақтнинг ўзида давлат раҳбарининг ижро аппарати раҳбари ўринбосари бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар