• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ўзбек актёри Абдулғофур Исахонов қандай қилиб русийзабон ёшларнинг энг севимли хонандасига айланди?(фото+видео)

    «Сой қўшиғи», «Новда», «Дадам бетоб» ва «Элпарвар» каби фильмлардаги турли образлари билан томошабинларга яхши таниш Абдулғофур Исахонов ҳозирги кунда русийзабон мусиқа ихлосмандларининг севимли хонандасига айланиб улгурган. Унинг «Лоллипоп» деб номланган таронаси Yandex Music дастуридаги энг кўп тингланаётган қўшиқлар рейтингида узоқ вақт биринчи ўринни эгаллаб турди. Ушбу тарона аудиоси 2020 йилнинг июль ойида YouTube’га жойланган ҳамда ҳозирга қадар салкам 37 миллион марта томоша қилинган. Гафур сифатида танилган Абдулғофур яқинда «Калейдоскоп» номли илк альбомини мухлислар эътиборига ҳавола этди. Альбомдан ўрин олган барча қўшиқлар хит даражасига кўтарилди ҳамда мухлислар томонидан севиб тингланмоқда. Қуйида Абдулғофурнинг муваффақият йўли ҳақида ҳикоя қилинади.

    Фото: Pop&Top

    Фото: Pop&Top

    1998 йил Тошкентда туғилган Абдулғофур Исахоновда болалигида совға қилинган Майкл Жексоннинг альбоми туфайли мусиқага қизиқиш пайдо бўлди. У кумирига айланган поп қироли − Майкл Жексоннинг қўшиқларини тинглаб, рақсга тушишни машқ қила бошлайди. Аммо санъатга бўлган эътибори тобора кучайиб бораётган Абдулғофурнинг ота-онаси уни тиш шифокори бўлишини хоҳлаган. Натижада уларнинг қистови билан тиббиёт коллежида 3 йил давомида таҳсил олган. Фақатгина у ўзи ёзган қўшиқни ижро қилганидан сўнг оиласининг фикри тамоман ўзгарди. Улар мусиқа ва рақсга бўлган муҳаббати туфайли тинимсиз ижод қилаётган ўғлининг фаолиятини қўллаб-қувватлашга қарор қилди.

    Актёрлик фаолияти

    Абдулғофур 12 ёшида «Сой қўшиғи» фильмида дебют ролини ижро этди. Ҳали ёш бўлишига қарамай ўз истеъдодини тўлалигича намоён этган жажжи актёр шу тарзда режиссёрлар назарига тушди.

    Фото: Pop&Top

    Фото: Pop&Top

    Шундан сўнг бир неча реклама ва роликларда иштирок этди. Ҳаттоки ўзини телебошловчи сифатида ҳам синаб кўрди. Бора-бора санъат сирларини ўрганаётган актёр таниқли режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Новда» фильмида рол ижро этди.

    Фото: Pop&Top

    Фото: Pop&Top

    Айнан шу фильм орқали халқ эътиборига тушган актёрга тарихий кинодан ҳам таклифлар тушди. «Элпарвар» фильмдаги ижроси бироз танқид остига олинган бўлса-да, актёр ўзига берилаётган эътибордан ранжимади.

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    Муваффақиятга қадам

    Хўш, ўзбек фильмларида эндигина кўрина бошлаган ёш актёр қандай қилиб россиялик ёшларнинг севимли юлдузига айланишга улгурди? Буларнинг барчаси кутилмаганда рўй берди.

    Фото: Pop&Top

    Фото: Pop&Top

    Дастлаб актёр иштирок этган «Элпарвар» фильми Москвада бўлиб ўтган «Ўзбек киноси ҳафталиги»да кейинчалик Канн тақдимотида намойиш этилди, шунингдек, Оскар мукофотига ҳам номзод бўлди. Фильм суратга олиниш жараёнида актёр барча талабларни каскадёр ёрдамисиз амалга оширди. Бу кўплаб нохуш жароҳатларга олиб келган бўлса-да, баҳо ва тажриба сақланиб қолди.

    Мусиқага муҳаббат

    Актёр бирор мусиқий даргоҳда таълим олмаган бўлса-да, мустақил равишда ўз устида ишлай бошлади. У cover ижроларини Instagram саҳифасига жойлашдан бошлади. У «Юлдузлар фабрикаси» гуруҳи аъзоси ҳамда cover ижроси билан шуғулланадиган Элман Зейналовни кузатиб борди.

    Фото: Pop&Top

    Фото: Pop&Top

    Шунингдек, Андронинг «Олов хоним» трекини эшитиб кўрди. Композицияни ёқтириб қолган актёр уни сотиб олиш учун қўшиқ муаллифига мурожаат қилди, аммо ўша пайтда 300 обуначиси бўлган Андро битимдан бош тортди. Шу билан бирга, янги трек ёзиш ҳақида Абдулғофурга таклиф киритди. Шу тарзда хонандалар ўртасида доимий алоқа ўрнатилди, улар бир-бирининг ижод маҳсуллари билан Instagram тармоғи орқали танишиб борди.

    Фото: Pop&Top

    Фото: Pop&Top

    Тез орада Абдулғофур мусиқа танловида қатнашиш учун Россияга учиб кетди. Ижодий сафар мобайнида RAAVA Music лейбли асосчилари билан танишди, лекин шунда ҳам ҳамкорлик ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлмади. Ўзбекистонга қайтган Абдулғофур ижод қилишда давом этди.

    Фото: Pop&Top

    Фото: Pop&Top

    Бу орада интернет оламида Егор Криднинг «Вақт келмади» номли қўшиғи Абдулғофур ижро этган ашулага ўхшашлиги туфайли баҳс-мунозаралар пайдо бўлди. Шундан сўнг Элман бўлажак хонанданинг барча ижод маҳсулини тинглаб кўрди ва Ғофурга янги қўшиқ ёзилса, уни гуруҳ аъзоси этиб олиш таклифини киритди.

    Фото: Pop&Top

    Фото: Pop&Top

    Қисқа муддат ичида ёзилган «Айёр илон» қўшиғи шу тарзда дунёга келди ва гуруҳ аъзолари янги шеригини қўллаб-қувватлади. Москвага кўчиб кетган актёр ўзининг хонандалик фаолиятини шундай кутилмаган ҳолатда бошлади.

    Фото: Pop&Top

    Фото: Pop&Top

    Хонанданинг таъкидлашича, RAAVA Music лейбли шунчаки оддий гуруҳ эмас, у ерда мустаҳкам дўстлик мавжуд. Жамоа чиндан ҳам бир оилага айланган. Машҳурлик ўз йўлига, аммо гуруҳда ҳамма бир-бирига ёрдам беради.

    Фото: TikTok

    Фото: TikTok

    2019 йил декабрда хонанданинг «Ой» номли янги клипи намойиш этилди. Қисқа вақт ичида ярим миллион томошага эга бўлган композициянинг муваффақияти хонанданинг шахсий ҳаётини ўз ичига олганлиги билан боғлиқ. Буни унинг ўзи ҳам тан олган.

    Фото: «musicnews.com»

    Фото: «musicnews.com»

    Айни дамда Россияда ижод қилаётган Абдулғофурнинг маълум қилишича, у ўз оиласини соғинган, шунингдек, уйда палов тайёрлашини ҳам таъкидлаб ўтган. Шу билан бирга, у барча ижтимоий тармоқлардан келган хабарлар ва шарҳларни жавобсиз қолдирмайди. Унинг фикрича, мухлислари унинг мусиқалари ҳақидаги таассуротларни ёзишдан тортинмаслиги керак.

    Фото: Pop&Top

    Фото: Pop&Top

    «Лоллипоп» таронасига ишланган клипдаги Гафур ва Jony’нинг рақслари ёшлар ўртасида оммалашди. Ушбу ҳаракатлар айниқса TikTok ижтимоий тармоғида челленжга айланди.

    Хонанданинг россиялик мухлислари қандай қарши олишига гувоҳ бўлинг.

    Мавзуга доир:

    • Актриса Азиза Ёқубова иккинчи марта турмушга чиқди (видео)
    • Tashkent City’да яна бир юлдузли тўй: «Новда» фильми билан танилган актриса Гулинур Абдуллаева режиссёрга турмушга чиқди (видео)
    • Ирода Носирова ножўя таклифларни рад этгани туфайли телевидениеда 18 йил «запрет»да юргани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    02.10.2020, 16:58   Изоҳ (0)   143301
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳурлар устозларини байрам билан қандай табриклади? 1 млн доллар ишлаб топишни ўргатадиган Шаҳло Аҳмедова. Instagram янгиликлари

    01.10.2020, 22:28

    Болливуд актрисаси Дипика Падуконе гиёҳванд моддалар харид қилганликда гумонланиб, терговга чақирилди

    01.10.2020, 19:27

    «Гарри Поттер» фильми актёрлари 20 йилдан сўнг қандай кўринишга эга? (фото)

    01.10.2020, 13:59

    Кийиниш борасида ўзига хос дидга эга бўлган биринчи хонимлар. Уларнинг сири нимада? (фото)

    01.10.2020, 10:55

    Хуршид Расулов қизини узатди, Лола Каримова хорижий нашрга интервью берди. Instagram янгиликлари

    30.09.2020, 22:28

    Бритни Спирснинг сақичи, Леди Гаганинг тирноғи. Мухлислар томонидан қилинган энг аҳмоқона харидлар

    30.09.2020, 21:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.