Футбол бўйича Англия Лига Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган сўнгги баҳслар 1 октябрь, пайшанба куни ўтказилди.

Фото: Twitter

Куннинг марказий учрашуви «Ливерпуль» ва «Арсенал» жамоалари ўртасида кечди.  Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади ва кейинги босқич масаласи пенальтилар сериясида ҳал бўлди. Футбол лотереясида омад лондонликларга кулиб боқди.

«Фулҳэм» сафарда «Брентфорд»га йирик ҳисобда ютқазди ва мусобақадаги юришини тўхтатди. «Астон Вилла» эса ўз уйида «Сток Сити»га имкониятни бой бериб қўйди.

Англия Лига Кубоги

1/8 финал баҳслари

1 октябрь, пайшанба

«Ливерпуль» — «Арсенал» 0:0

Пенальтилар серияси: 4:5

«Ливерпуль»: Адриан, ван Дейк (Гомес, 61), Уильямс, Уильямс, Диогу Жота (Вейналдум, 76), Уилсон, Минамино, Груйич, Салоҳ (Ориги, 61), Жонс, Милнер.

«Арсенал»: Лено, Ҳолдинг, Колашинац, Соареш, Габриэль, Уиллок, Себальос (ан-Ненни, 68), Жака, Сака (Мэйтленд-Найлз, 86), Пепе, Нкетиа (Ляказетт, 82).

Огоҳлантиришлар: Минамино (15), Жака (51), Уилсон (75), Соареш (90).

«Брентфорд» — «Фулҳэм» 3:0

Голлар: 1:0 – 37 Форсс, 2:0 – 62 Бенраҳма, 3:0 – 77 Бенраҳма.

«Астон Вилла» — «Сток Сити» 0:1

Гол: 0:1 – 26 Воукс.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!