Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида WBA, IBF ва WBC камарларини бирлаштирадиган чемпионлик жанги Тошкент вақти билан 27 сентябрь, якшанба куни ўтказилди.

Фото: Insider

Унда WBC камари соҳиби Жермелл Чарло (34-1, 18 КО) ушбу вазнда WBA Супер ва IBF камарлари соҳиби Хейсон Росарио (20-2-1, 14 КО) ўзаро тўқнаш келди. Жанг Росарионинг микро-нокдаунга тушиш ҳолати билан бошланди. 6-раундга келиб Чарло катта устунликка эга бўлиб олганди. 7-раунд эса тенг курашлар остида кечди. Бироқ 8-раундда Чарлонинг Росарио танасига берган жеб зарбаси ҳаммасини ҳал қилди. Росарио нокаут ҳолатига тушиб қолди. Жанг видеосини бу ерда кўриш мумкин → ҳавола.

Шу тариқа Чарло супер ярим ўрта вазн тоифасида учта чемпионлик камарига эга бўлди. Қайд этиш жоиз, ушбу вазн тоифасида ўзбекистонлик Исроил Мадримов (6-0, 5 КО) ҳам жанг қилади. У айни дамда WBA йўналишида мажбурий даъвогар бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Мадримов ўзининг проф боксдаги сўнгги жангини 16 август куни Эрик Уокерга қарши ўтказиб, унда ғалаба қозонганди.

Мавзуга доир: 

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!