Ҳозирда миллионлаб мухлислар ўзининг севимли юлдузига ўхшашни орзу қилади. Афсуски, ҳозирда дунёга машҳур санъаткорлар ёшлигида «иркит ўрдакча» бўлгани кимнинг ҳам хаёлига келиши мумкин? Ишониш қийин, аммо улар болалигида гўзалликдан анча йироқда бўлган. Шунингдек, улар тенгдошлари томонидан қилинган мазаҳлардан азият чеккан. Аммо орадан йиллар ўтиб улар ҳақиқий «оққуш»га айланди – гўзал, бой ва машҳур!

Фото: Cosmopolitan

Кейт Хадсон

Фото: Cosmopolitan

Кейт Хадсон болалигида жуда қийналган, унинг ташқи кўриниши, албатта, ҳозиргидек бўлмаган. Пластик операция ёки малакали сартарошнинг маҳоратига қойил қолмай иложи йўқ.

Меган Фокс

Фото: Cosmopolitan

Меган Фокс болалигида чиндан ҳам кўримсиз қиз эди. Биринчидан, унинг характери бемаъни, иккинчидан, бундай хунук қиз билан ҳеч ким дўст бўлишни истамаган. Лекин яна ўз касбининг усталари уни ҳақиқий маликага айлантирди-қўйди.

Виктория Бекхем

Фото: Cosmopolitan

Виктория Бекхем болалигидаги суратларни кўп вақт жамоатчиликдан яширган. Оддийгина қизалоқ келажакда машҳур хонимга айланишини ҳеч ким тасаввур ҳам қилмаган.

Женнифер Лопес

Фото: Cosmopolitan

Женнифер – католик мактабининг камтар ўқувчиси. Бугунги кунда дунёга машҳур юлдуз.

Кристен Стюарт

Фото: Cosmopolitan

Актриса илк маротаба 8 ёшида рол ижро этди. Дастлаб, бундай уятчан қиздан ҳеч ким машҳурликка эришадиган актриса бўлишини кутмаган.

Сара Жессика Паркер

Фото: Cosmopolitan

Сара ёшлигида катта бурун, кичкина кўзлар ва хунук оёқлар туфайли анчагина кўримсиз эди. Кейин у ҳаммасига тупурди ва чинакам юлдузга айланди.

Тэйлор Свифт

Фото: Cosmopolitan

Тэйлор Свифт ёшлигида фақат қизлар билан дўстлашган, чунки унинг аҳмоқона сочлари болалар учун қизиқ эмасди. Аммо бугун уларнинг барчаси юлдузнинг гўзаллигига қараб ҳайратланади.

Николь Кидман

Фото: Cosmopolitan

Николь Кидман болалигида машҳур юлдузга эмас, балки қишлоқнинг оддий қизига ўхшарди. Аммо улғайиб, ёши ўтган сари унинг яширин гўзалликлари очилиб бормоқда.

Кейт Мосс

Фото: Cosmopolitan

Кейт Мосс болалигида жуда кўп нарсаларни орзу қилган. Лекин бундай кўринишдаги қиз қандай қилиб машҳурлик шоҳсупасига чиққани эса сир.

Деми Мур

Фото: Cosmopolitan

Деми ёшлигида катта лупали кўзойнак эгаси бўлган. Шунингдек, унинг тенгдошлари томонидан доимий масхараланиши унинг руҳиятига ҳам қаттиқ таъсир қилди. Бир пайтлар у ўзининг жонига қасд қилишни ҳам ўйлаган. Кейинчалик унинг Лос-Анжелесга ташрифи барчасини ўзгартириб юборган.