• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бўстонлиқда тоғ туризмини ривожлантиришга 500 млн долларгача инвестиция жалб қилинади

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида «Билдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортини ташкил қилиш бўйича мастер-режа ишлаб чиқилди (Ҳукуматнинг 2020 йил 17 сентябрдаги 559-сон қарори). Бу ҳақда «Норма» хабар берган.

    Хабарга кўра, режа Франциянинг Хусусий секторга кўмак ва тадқиқот фонди (ФАСЕП) ёрдами билан Геоде, Маниэ Ливес, Эгис, Патриарче, Эподе француз компанияларининг консорсиуми томонидан ишлаб чиқилган. Мастер-режада 500 миллион АҚШ долларигача бўлган инвестицияларни, шу жумладан, Франция ҳукумати молия институтларининг маблағларини жалб қилиш назарда тутилган. Улар туризм, йўл-транспорт ва коммунал инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади.

    Шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Консорсиум билан маслаҳат хизматлари битимини тузди. Унда ХУКни ташкил қилиш доирасида қуйидагилар назарда тутилган:

    • лойиҳаларни техник назорат қилиш;
    • осма дор йўллари, чанғи трассалари, аттракционларни батафсил режалаштириш ва жойлаштириш;
    • ер участкаларини лотларга бўлиш, шу жумладан, тендер ҳужжатларини ва туризм инфратузилмаси объектларини – меҳмонхоналар, ресторанлар, савдо шохобчалари ва бошқаларни қуриш учун махсус режим қоидаларини тайёрлаш.
    Мастер-режа 2017 йилда ташкил қилинган «Чорвоқ» эркин туристик зонасининг бош режаси билан интеграция қилинади. Халқаро умуммавсумий курорт ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга оширадиган инвесторларга «Чорвоқ» эркин туристик зонаси иштирокчилари мақоми ва тегишли имтиёзлар берилади.

    Халқаро умуммавсумий курортни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси («Чорвоқ» эркин туристик зонаси иштирокчиси мақомига эга бўлган давлат унитар корхонаси) ташкил этилади. Халқаро умуммавсумий курортни қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини жадал амалга ошириш бўйича Бошқарув кенгаши умумий мувофиқлаштирувчи ролини бажаради.

    Молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланган:

    • Халқаро умуммавсумий курортни қуриш ва қурилиш ишлари билан боғлиқ хизматлар учун ускуналарни (осма дор йўллари, тоғ-чанғи ускуналари, аттракционлар, техникалар, транспорт воситалари) сотиб олиш – Ўзбекистон ТИФ Миллий банки кредитлари (15 фоиз) ва Франция ғазначилигининг заёмлари (85 фоиз);
    • Консорсиум билан тузилган маслаҳат хизматлари битимини молиялаштириш – Давлат бюджети маблағлари, кейинчалик лойиҳа офиси фаолиятидан тушган даромадлар ҳисобига қайтарилади (15 фоиз) ва Франция Ғазначилигининг заёмлари (85 фоиз).
    Бунда жорий босқичда:

    а) Франция Ғазначилиги ХУК қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистонга заём – 47,9 миллион евро ажратади. Лойиҳанинг ТИА экспертизадан ўтказилганидан ва маъқулланганидан кейин қарз битими имзоланади;

    б) Ўзбекистон ТИФ Миллий банки халқаро умуммавсумий курортнинг йўл-транспорт, коммунал ва туризм инфратузилмаларини қуриш учун лойиҳа офисига кредит – 2 йиллик имтиёзли давр, йиллик 3 фоиз LIBOR+6 ойга тенг бўлган фоиз ставкаси билан 7 йил муддатга 20 миллион доллар беради. Инфратузилмани қуриш харажатлари лойиҳанинг ТИА асосида молиялаштирилади;

    в) Франция Ғазначилигининг қарз маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон ТИФ Миллий банкининг кредити бўйича асосий қарзлар, фоизлар, воситачилик ҳақи ва заёмга хизмат кўрсатиш бўйича бошқа харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобига қопланади. Келгусида лойиҳа офиси маблағларни бюджетга қайтаради.

    Халқаро умуммавсумий курорт ҳудудида жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар Бошқарув кенгашининг қарорлари билан Э-ижро Аукцион орқали босқичма-босқич сотилади. Истисно тариқасида, уларни сотишдан тушган маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади: 90 фоизи – лойиҳа офиси ҳисобига, 10 фоизи – Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига.

    Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2020 йил 18 сентябрдан кучга кирган.

    Мавзуга доир: Бўстонлиқ туманини 2020–2022 йилларда комплекс ривожлантириш дастури лойиҳаси эълон қилинди

    28.09.2020, 06:05   Изоҳ (0)   13852
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда бахтсиз ҳодиса сабаб бир қўлидан айрилган қиз кунига 130-150 кг пахта териб, одамларга ўрнак бўлмоқда

    27.09.2020, 23:39

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига 20 августдан 20 сентябргача бўлган муддат учун иш ҳақлари тўлаб берилади

    27.09.2020, 23:21

    FinCEN Ўзбекистон миллий банки ва Латвия банклари ўртасидаги 2016 йилдаги 8,7 млн долларлик 16 та транзакцияни шубҳали деб топди

    27.09.2020, 22:59

    Namangan City лойиҳаси бекор қилинди. Янги қурилишлар шаҳарга қўшиб берилган ҳудудларда олиб борилади (видео)

    27.09.2020, 21:58

    Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни муносабати билан халқаро онлайн-конференция ўтказилади

    27.09.2020, 21:20

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 октябрдан нималар ўзгаради?

    27.09.2020, 20:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.