Саида Раметованинг вафоти билан боғлиқ ёлғон хабарлар тарқалди. Ушбу хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад Саида Раметова билан мунтазам алоқада бўлиб турган журналист Шоҳира Ҳамро билан боғланди.

Фото: «Дарё»

‘Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова ўлди’ мазмунидаги барча хабарлар ёлғон. Айни дақиқаларда уларнинг ёнидан келдим. Ҳозир иккинчи кимё-терапия бошланган бўлиб, аҳволлари ҳам анча яхши. Ушбу ёлғон маълумотларни тарқатаётганларга Аллоҳ инсоф берсин, илоҳим.

Шоҳира Ҳамро, журналист, телебошловчи 

Кейинроқ ижтимоий тармоқларда Саида Раметованинг видеомурожаати пайдо бўлди. Унда актриса саломатлиги учун дуо қилаётган ҳамкасблари ва мухлисларига миннатдорчилик билдириб, соғ-омон эканлигини айтади.

Маълумот учун, Саида Раметованинг ўғли Азиз Раметов сентябрь ойининг бошида берган интервьюсида онасининг аҳволи яхши эканлиги ва илк муолажалар бошлангани ҳақида гапириб берган эди.