Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш борасида Тожикистон билан ҳамкорликда бир қатор инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

Фото: Энергетика вазирлиги

Фото: Энергетика вазирлиги

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан «Ўзбекистон Республикасида 500 киловаттлик Ғузор–Регар (Л-507) электр узатиш тармоғини тиклаш» инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида 500 киловаттлик Ғузор–Регар (Л-507) электр узатиш тармоғининг Ўзбекистон ҳудудидаги 63 километр узунликдаги қисми қайта қурилади. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 25 миллион АҚШ долларни ташкил этади.

Халқаро тендер танловлари натижаларига кўра, Хитойнинг Shanghai Electric Power Transmission & Distribution компанияси ғолиб деб топилди ва мазкур инвестицион лойиҳа ушбу компания билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Лойиҳа Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси баённомаси асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳа Ўзбекистон ва Тожикистон энергия тизимларининг параллел ишлаши вақтида электр энергияси ишончлилигини таъминлашга хизмат қилади, дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди