Давлат тест маркази Ўзбекистон ОТМларига қабул бўйича ўтказилган тест натижаларидан қониқмаганлар қачондан апелляция бериши мумкинлигини маълум қилди.
Қайд этилишича, ДТМнинг апелляция комиссияси ўз фаолиятини 2020 йил 28 сентябрдан бошлайди. Бунда апелляция шикояти ДТМнинг расмий веб-сайти орқали қабул қилиш бошланади.
Апелляция шикоятини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан ДТМга келиши шарт.
Ўзбекистонда 2020/2021-ўқув йили учун ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларининг натижалари 25 сентябрь куни 15:00 да ДТМнинг расмий веб-сайтида эълон қилинди. Унга кўра, республика ОТМлари бакалавриатига жами 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди. Давлат гранти асосида 28 173 нафар (жами топширганларнинг 20,1 фоизи) абитуриент, тўлов-контракт асосида 111 895 нафар (жами топширганларнинг 79,9 фоизи) абитуриент талабаликка тавсия этилган.
Изоҳ (0)