Наманган вилояти ҳокими ўзгарди — 25 сентябрь куни Президент администрацияси раиси ва бош вазир бошчилигида ўтказилган вилоят фаоллар йиғилишида 2015—2017 йилларда Наманган тумани, 2017—2020 йилларда Наманган шаҳри ҳокими сифатида ишлаган Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилоятининг янги раҳбари сифатида таништирилди. Тадбирда янги ҳоким эски ҳоким — Хайрулло Бозоровга зарбоф тўн ва дўппи кийдирган. Бозоров Фарғона вилоятига ҳоким этиб тайинланиши кутилмоқда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати