АҚШнинг Жоржия штатида жойлашган гаражларнинг биридан камида 20 йилдан буён ҳаракатсиз турган 1969 йилги Ford Mustang Mach 1 модели топилди. Маслкар тўлиқ жамланмага эга бўлиб, унинг ҳозирги эгасини сўзларига кўра, машина тўлиқ реставрацияга муҳтож эмас. У кўп йиллик чанглардан тозланган, салонига кимёвий ишлов берилган машина 15 минг доллар эвазига сотувга қўйилган. Таққослаш учун, ушбу пулга янги Lada Vesta Sport харид қилиш мумкин, деб хабар беради Motor.

Фото: Motorious

Маълум қилинишича, Mustang’нинг фақатгина ост қисми таъмирга муҳтож, узоқ йиллар қаровсиз қолган машина занглашни бошлаган. Шунингдек, резинали деталлари ва амортизаторларини ҳам янгилаш керак. Машина 253 от кучига эга 5,8 литрли V8 Windsor мотори ёрдамида ҳаракатга келади. Моделдаги кондиционер ва рулнинг гидрокучайтиргичи соз ҳолатда.

Фото: Motorious

Ford Mustang Mach 1 модели 1964 йилдан 1973 йилга қадар 72 458 нусхада ишлаб чиқарилган. ClassicCars онлайн майдончасида бу турдаги моделлар 99,5 минг доллардан 49 минг долларга қадар сотилмоқда.

Фото: Motorious

Фото: Motorious

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнь ойларида Арканзас штатида 1990 йили ишлаб чиқарилган қизил рангли Ford Mustang кабриолети 35 минг долларга сотилган эди.