Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мамлакатда мобил қурилмаларнинг ИМЕи кодларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муҳокамаларга муносабат билдирди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 847-сонли қарорига асосан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон ҳудудида мобил қурилмаларнинг идентификация кодларини рўйхатга олиш ва қўллаш, ушбу йўналишда норматив-ҳуқуқий базани яратиш ва такомиллаштириш бўйича ваколатли орган деб белгиланган.

«Шу асосда ‘Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази‘ давлат унитар корхонаси — тизим оператори жисмоний шахслар томонидан мобил қурилмаларнинг IMEI кодларни рўйхатдан ўтказиш учун шахснинг паспорт маълумотлари учинчи шахслар томонидан ноқонуний фойдаланишини камайтириш учун мобил қурилмаларни учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланиш орқали рўйхатдан ўтказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнига қўшимча текширув алгоритмини киритди. Яъни, қурилманинг IMEI кодини/кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилганлиги талаб этилади», — дейилади вазирлик баёнотида.

Вазирлик томонидан маълум қилинишича, 2019 йилнинг 1 январидан 15 сентябригача республика ҳудудига 58,8 минг дона мобил қурилма импорти амалга оширилган бўлса, 2020 йилнинг шу даврида мобил қурилмаларнинг импорт ҳажми 7,7 баробарга ошган.

Бугунги кунда мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тизими орқали 47,14 миллиондан зиёд IMEI код рўйхатдан ўтказилган. Жумладан,

  • 2019 йил 1 апрелдан 2019 йил 1 ноябргача — 42,61 миллионта IMEI код автоматик тарзда;
  • 2019 йил 1 ноябрдан 1 декабргача — 1,47 миллионта IMEI код бепул равишда операторга мурожаат этиш орқали;
  • 2020 йилнинг 1 январидан 15 сентябргача — 3,06 миллионта IMEI код пуллик асосда: шундан 691,1 минг дона IMEI код импорт қилувчилар (22,5 фоиз), 51,5 минг дона IMEI код маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (1,7 фоиз), 2,323 миллион дона IMEI код жисмоний шахслар (75,8 фоиз) томонидан тизимда рўйхатдан ўтказилди.
Блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг вазирлик томонидан берилган маълумотларга асосланиб қилган ҳисоб-китобига кўра, 2020 йилда IMEI кодларни рўйхатдан ўтказиш эвазига халқдан камида 136 миллиард сўмдан кўпроқ пул йиғиб олинган. «Камида деганимнинг сабаби, рақамлар бундан ҳам катта бўлиши мумкин», — дея қўшимча қилган блогер.

Вазирлик тақдим этган маълумотларга кўра, мобил қурилмаларни идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизими амалиётга жорий этилгандан сўнг 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 15 сентябрга қадар мобил қурилмаларнинг импорт ҳажми 911 882 донани, уларнинг қиймати эса 47,3 миллион долларни ташкил этди.

Мобил қурилмалар, асосан, Хитой, Вьетнам, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Гонконг ва Қозоғистон давлатларидан импорт қилинган бўлиб, импорт қилувчилар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41 тага ёки 2,7 баробарга ошган.

Аввалроқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги бошқа шахсларнинг паспорт маълумотлари билан телефонларнинг IMEI кодини рўйхатдан ўтказаётганларга нисбатан тергов-суришитирув олиб борилаётганини, Давлат божхона қўмитаси IMEI кодларни рўйхатдан ўтказишда юзага келаётган муаммолар бўйича текширув ўтказаётганини маълум қилганди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги IMEI кодлар билан боғлиқ муаммолар юзага келганда ички ишлар органларига мурожаат қилишга чақирганди.

Кейинроқ Давлат божхона қўмитаси ушбу муаммоли масала юзасидан бир қатор чоралар амалга оширилганини ҳамда IMEI кодларини бошқа шахслар номига рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилганини маълум қилди.

22 сентябрь куни мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш тизими маъмурияти томонидан мобил қурилмаларни UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказиш жараёнига ўзгартириш киритилгани маълум қилинди. Ушбу тартибга кўра, қурилманинг IMEI кодини/кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши керак. Бироқ қатор ОАВ ва блогерлар мазкур ўзгариш қонунга зид равишда амалга оширилган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар