«Атлетико» раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Хосе Мария Хименесни «Манчестер Сити»га сотишни истамади.
Goal нашрининг хабар қилишича, «шаҳарликлар» уругвайлик футболчи трансфери учун 85 миллион евро таклиф қилган. Бироқ «матрасчилар» мазкур таклифга рад жавобини берган. Буни «Атлетико» президенти Энрике Серезо ҳам тасдиқлади.
«Ҳа, биз таклиф олдик. Бироқ Хименес — буюк футболчи, бизга эса буюк футболчилар зарур», — дейди Серезо.
Хименеснинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган. Келишувда 120 миллион евро товон пули ҳақидаги банд бор. Transfermarkt портали марказий ҳимоячини 56 миллион еврога баҳолаган.
2019/20 йилги мавсумда Хименес Испания Ла Лигасида 21 та ўйин ўтказиб, иккита сариқ карточка олди. Футболчи мавсум бир қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)