Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Йокогама» клуби аъзоси Казуёши Миура футбол бўйича Япония чемпионати 20-тури доирасида «Кавасаки Фронтале»га (2:3) қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва 56-дақиқада захирага олинди.

Фото: The18

Фото: The18

Гап шундаки, Миура майдонга тушган вақтида 53 ёш, 6 ой-у 28 кунлик эди. Шу тариқа Миура Япония олий дивизионида майдонга тушган энг ёши катта футболчига айланди.

Аввалги рекорд «Консадоле Саппоро» футболчиси Масаси Накаямага тегишли эди. Масаси 2012 йилда мусобақа доирасида майдонга тушган вақтида 45 ёш, 2 ой-у 1 кунлик эди.

Қайд этиш жоиз, Миура 13 йил давомида «Йокогама» билан қуйи дивизионда тўп тепиб келаётганди. У сўнгги бор юқори дивизиондаги ўйинини 2007 йилда ўтказганди.

Миура профессионал футболчилик фаолиятини 1989 йилда бошлаган. У ҳозир дунёдаги энг ёши катта профессионал футболчи ҳисобланади. Кадзуёши 1994 йил ижара асосида Италиянинг «Женоа» шарафини ҳимоя қилган. Натижада А Серияда ўйнаган япониялик илк футболчи бўлган.

Футболчи 2020 йил январида «Йокогама» билан шартномасини яна бир мавсумга узайтирганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди