«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо мураббийлик фаолиятидаги унутилмас мағлубиятни ёдга олди.
Агар энг ёмон вазиятни танлашга тўғри келса, унда «Реал»нинг Чемпионлар Лигаси 2011/12 йилги мавсуми ярим финалидаги («Бавария»га пенальтилар сериясида ютқазган) муваффақиятсизликни айтган бўлардим.Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси 2011/12 йилги мавсуми финалида «Бавария» пенальтилар сериясига кўра «Челси»га имкониятни бой бериб қўйганди.Биз, шубҳасиз, Европанинг энг яхши жамоаси эдик. Рекорд миқдорда очко йиғиб ва гол уриб, Ла Лига чемпионлигини қўлга киритгандик. Ўшанда Чемпионлар Лигаси финалида ғолиб чиқардик, бунга ишончим комил.
Аммо энг алам қиладигани ўша пенальтилар сериясида Криштиану Роналду, Кака ва Серхио Рамос иштирок этганди (уларнинг ҳеч бири гол ура олмаган — изоҳ «Дарё»).
Бу бир қарашда пенальтини голга айлантириш учун кафолатдек кўринганди, бироқ ҳеч қачон хато қилмайдиган ўйинчиларнинг муваффақиятсизлиги мени чўктириб юборганди.
Жозе Моуриньо, «Тоттенҳэм» бош мураббийи
Мавзуга доир:
- Моуриньо ва Гвардиола миллиардер, бошқалар эса миллионер. Сўнгги 10 йилликда топ-мураббийлар трансферлар учун қанча сарфлаган?
- Жозе Моуриньо мураббийлик фаолиятида илк бор мавсумнинг биринчи ўйинида мағлуб бўлди
- «Исмим Хосе эмас, Жозе». Моуриньо исмининг нотўғри талаффуз қилинишидан асаби бузилишини айтди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)