Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Авито» сайтида 1991 йилги Mercedes-Benz 500 SL базасида яратилган «ГАЗ-21» сотувга қўйилди. Ҳозирга қадар 67,5 минг километр йўл босган тўқ яшил рангли автомобилни 16 миллион рублга (салкам 210 минг доллар) харид қилиш мумкин, деб ёзади Motor.

Фото: Motor

Фото: Motor

Ноодатий «Волга» асосини 29 йил олдин ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz 500 SL ташкил этади. Муҳандислар родстер шассиси, кузови ва трансмиссиясининг барча деталларини сақлаб қолган. Бундан ташқари, автомобиль немис тормоз тизими, шунингдек, хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган. «Волкодав» номини олган машина жамланмасидан Mercedes-Benz’нинг қишки ва юмшоқ том қисми ҳам ўрин олган.

Фото: Motor

Фото: Motor

Эълонга кўра, машинанинг двигатели «Волга»ники. Модель 80 от кучига эга, 2,5 литрли бензин двигатель билан жиҳозланган бўлиб, у автомат узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Автомобиль салони қора чармдан ишланган, ўриндиқлар электроузатма функциясига эга, интерьери эса классик Mercedes’ники каби безатилган.

Сотувчининг сўзларига кўра, мазкур модель Россия ҳудудидаги энг қиммат «ГАЗ-21» ҳисобланади.

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар