• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қонунларни ўзгартириб юборган ҳодиса. Финландиядаги Каухайоки қатлиоми тарихи

    Бундан роппа-роса 12 йил олдин Финландияда фожиали кун содир бўлди. Гап шундаки, 2008 йилнинг 23 сентябрида маҳаллий коллеж ўқувчиси томонидан ўқув муассасасига қуролли ҳужум уюштирилди. 22 ёшли ўқувчи томонидан уюштирилган ушбу ҳужум Финландиянинг яқин тарихидаги энг фожиали ҳодиса ҳисобланади. «Дарё» воқеа тафсилотлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    «У мазза қилар эди»

    23 сентябрь, тахминан, 10:40 ларда Матти Юхани Саари исмли коллеж ўқувчиси ўзи таълим олаётган коллежга қуролли ҳужум бошлайди. Дастлаб, юзни тўлиқ ёпувчи ниқоб таққан Саари автоматик равишда ўқланувчи «Валтер22» номли пистолет ва қўлда тайёрланган ёнувчи «коктейл» билан қуролланиб, ертўла орқали профессионал-техник Каухайоки коллежига кириб боради. Ушбу пайтда коллежда 200 дан ортиқ одам бор эди.

    Саари ертўлани ўзидаёқ қуролдан фойдаланган, нишон – қоровул. Қоровулга отилган учта ўқнинг барчаси хато кетган. Ушбу «юриш»дан сўнг босқинчи имтиҳонга йўл олган 20 га яқин талабаларни ўққа тутади. Яшириниб олишга улгурган учта талабанинг айтишича, Матти Юхани Саари ўзини жуда агрессив тутар, аммо қилаётган ишидан мазза қилар эди. Яна бир талаба: «Мен уни кўрдим ва у менга қарата ўқ уза бошлади. Ўқлардан сақланиш учун зигзаг шаклида югуриб қочдим».

    Икки дақиқа ўтар-ўтмас Саари йўлакнинг шимолий қисмига оловли «коктейл»ни отди. Аммо бу уриниш муваффақиятсиз бўлди. Қизиққон талабалар эса буни ўйин деб ўйлаб, буни кўришга шошилишди, пайтда фойдаланиб, Матти уларни ўққа тутди ва улардан икки нафари қурбонга, яна биттаси эса жароҳатланганга айланди.  Бу орада Финландия полицияси ҳодиса бўйича қўнғироқ қабул қилиб, хавфни бартараф этиш учун бир нечта машиналарини юборди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Соат 11:00 да Матти яна бир «коктейли» портлатди, шундан сўнг йўлакдаги барча ойналар чилпарчин бўлди. Беш дақиқалардан сўнг полиция етиб келди, вазиятга баҳо бериб, улар қўшимча куч чақиришга қарор қилди. Ходимлар бинога бостириб кирмоқчи бўлди, аммо бинодан чиқаётган қора тутун сабаб улар тўхтади. Бу пайтда бино ичида кам сонли талабалар ва босқинчининг ўзигина қолган эди.

    Бу воқеалардан бир соат ўтиб, жиноятчи ўзининг дўстига қўнғироқ қилиб, 10 кишининг қотили бўлганини тан олди ва узр сўрашини айтди. Қўнғироқдан сўнг жиноятчи ўзининг ҳам бошига қарата ўқ узиб, ўз жонига қасд қилди... Шундай қилиб, Матти Юхани Саари уюштирган қуролли ҳужумнинг қурбонлари, ўзини қўшиб ҳисоблаганда, 11 тага етди. Уларнинг энг ёши каттаси 51 да, энг кичиги эса 20 да эди. 51 ёшли қурбон коллеж ўқитувчиси эди, бошқа қурбонларнинг аксарияти эса Саарининг гуруҳдошлари бўлган. Қисқа вақт ичида жиноятчи 157 марта ўқ узишга муваффақ бўлди, уларнинг 62 таси одамларнинг танасидан топилди.

    Қотил Матти Юхани Саари аслида ким?

    Матти Юхани Саари – 22 ёшли кулинария бўлими талабаси. Жиноятга қўл уришидан беш кун олдин у ўзи учун YouTube канал очиб, Wumpscut 86 номи билан видеороликлар чиқара бошлайди. У «You will die next» (Кейинги сафар сен ўласан) сўзларини ишлатиб, видеода «Volter22» пистолетида машқ ўтказаётганини кўрсатади. Энг қизиғи, ушбу ролик учун у полиция маҳкамасига чақирилади, чақирув қотилликдан бир кун олдин – 22 сентябрда бўлади. Полиция ходими уни қамоққа олишга ёки қуролини тортиб олишга қонуний асос тополмайди ва уни шундайлигича қолдиради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    23 сентябрь тонгида Саари ётоқхонада бир нечта қўлёзма қолдиради: «Мен одамзотни ёмон кўраман», «Ечим – Валтер22». Қотил ушбу жиноятга беш йил давомида тайёрланди. Аммо буни унинг ҳеч қайси бир дўсти пайқамайди, улар Саарини яхши сўзлар билан эслашади. Ушбу қабиҳ жиноятдан 18 ой олдин у қурол, бомба, оммавий тартибсизликлар ва шунга ўхшаш ғайриахлоқий нарсаларга бирдан қизиқиб қолгани маълум бўлди. У дунёни ва ундаги барчани ёмон кўришни бошлаган эди.

    2009 йилнинг мартига келиб, фин полицияси жиноятнинг аниқ мотивларини топа олмаслигини маълум қилди.

    Ҳодиса қонунчиликка қандай таъсир ўтказди?

    Финландияда қуролга оид қонун-қоидалар суст эди. Ўша пайтда Финландияда қуролни назорат қилиш бўйича кўрсатма 1998 йилда қабул қилинган «Қурол тўғрисида»ги қонун эди. Қуролни фақат маҳаллий полиция бўлими томонидан 15 ёшдан 17 ёшгача бўлган шахсларга, ота-онасининг розилиги билан нишонга олиш ёки ов қилиш учун ёки камида 18 ёшга тўлган шахсларга соғлиғи ва ўзини тутиши қониқарли деб баҳолансагина лицензия берилиши мумкин эди.

    Илгари қурол назорати тарафдорлари маданий оппозицияга қарши чиққан эди. Финландияда ов билан боғлиқ бўлган қуролли анъаналар мавжуд. Бироқ Каухайокида содир этилган отишма ортидан полиция ва қуролланган шахс ўртасида қурол лицензиясининг муҳокамаси Финландиянинг деярли барча оммавий ахборот воситаларида қурол лицензияси билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқилишини таъминлади. Ҳукумат қуролни янада қаттиқроқ назорат қилиш зарурлигини тан олди. Ички ишлар вазирлиги қуролга лицензия беришни камайтириш орқали яна бир қирғинни олдини олиш эҳтимоли кам, деб айтиб ўтди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тергов комиссияси жуда қисқа вақт ичида бир нечта ўқ отишга қодир бўлган қурол-яроғ ноқонуний деб топилишини ва севимли машғулотлари учун фақат самарали ёнғин даражаси бўлган қуроллардан фойдаланишни тавсия қилди. Аммо 2009 йилда ҳукумат ҳар қандай қуролни ҳам тўлиқ тақиқламасликка қарор қилди.

    Ҳукумат жорий қарорга тузатиш киритиб, тўппонча ва револвер сотиб олиш ва сақлашни чеклаб қўйди ҳамда қуролга лицензияларнинг ёши бўйича минимал талабни 18 ёшдан 20 ёшгача оширди. Бундан ташқари, Финландия фуқаролари қуролга лицензия олишлари учун қобилият ва яроқлилик синовларидан ўтишлари мажбурий этиб белгиланди. Қурол-яроғ учун янги ариза берувчилардан улар қурол-яроғ клубининг фаол аъзоси бўлгани ва камида икки йил давомида клубда мақсадли машғулотлар олиб борилгани тўғрисида полиция томонидан тасдиқланган мураббий имзолаган сертификат шаклида далилларни тақдим этишлари шарт эди.

    Агар керак бўлса, полицияга аризачининг соғлиғи тўғрисида маълумот берадиган тиббий маълумотнома сўрашга рухсат берилди.Қуролни назорат қилиш тўғрисидаги янги қонун, шунингдек, шифокорлар ариза берувчининг соғлиғи ҳолатига кўра қурол тутишга яроқсиз бўлса, полицияга хабарнома юбориш мажбуриятини олди.

    Миржалол Қосимов тайёради.

    23.09.2020, 15:32   Изоҳ (0)   72681
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саудия Арабистонида октябрдан бошлаб Умра зиёратларига рухсат берилади

    23.09.2020, 14:59

    Навальний заҳарни ўзи қабул қилган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги Путиннинг тахминига жавоб қайтарди

    23.09.2020, 13:59

    Туркиялик тиббиёт ходимлари мамлакатга коронавирус «цунами»сининг қайтишини маълум қилди

    23.09.2020, 11:10

    Россияда собиқ полициячи давлат сирини ошкор қилгани учун 8 йилга қамалди. У раҳбариятни гиёҳванд моддалар савдосида айблаганди

    23.09.2020, 10:11

    Австралияда қора дельфинларни қутқариш бўйича кенг кўламли операциялар бошланди

    23.09.2020, 09:57

    Англияда карантин кучайтирилмоқда: ниқоб тақмаганлик учун жарима оширилди, тўйдаги меҳмонлар сони эса 15 кишидан кўп бўлмаслиги керак

    23.09.2020, 09:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.