• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда мобил қурилмаларни UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказиш жараёнига қонунга зид тарзда ўзгартириш киритилган бўлиши мумкин

    22 сентябрь куни мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш тизими маъмурияти томонидан мобил қурилмаларни UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказиш жараёнига ўзгартириш киритилгани маълум қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ушбу тартибга кўра, қурилманинг IMEI кодини/кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши керак», — дейилади тизимнинг расмий хабарида.

    «Kun.uz»нинг ёзишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатга олиш тартиби батафсил белгилаб қўйилган.

    «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати ҳақида сўз боради. Унга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланади.

    Юқоридаги қонунга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан юқори юридик кучга эга.

    Бу ҳали тизим оператори ёки Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан IMEI кодларни рўйхатга олиш тартибига идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан ўзгартириш киритилган тақдирда унинг қонунчиликка зид эканлиги ҳақидаги мулоҳазалар. Бизга берилган хабарда мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнига тизим оператори томонидан ўзгартириш киритилгани айтилган холос. Ушбу ҳолатда тизим операторининг на идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва на Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартибига ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритилгани ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ҳар ҳолда, тизим оператори томонидан берилган мавҳум хабар бизда шундай шубҳаларни пайдо қилмоқда.

    Қонунчиликка кўра, бирор-бир ижтимоий муносабат Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тартибга солинадиган бўлса, мавжуд тартибга ўзгартириш киритиш ёки уни бекор қилиш учун шуни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг бошқа бир қарори ёки юридик кучи бўйича ундан юқори турувчи бошқа бирорта норматив-ҳуқуқий ҳужжат, масалан, Президент қарори ёки қонун қабул қилиниши лозим.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарорининг 4-бандида 2018 йил 1 майдан бошлаб, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали) жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозимлиги белгиланган. Мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросига дахлдор муҳим масала эканлиги ҳисобга олинса, мазкур тартибга киритиладиган ўзгартириш, албатта, жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши ва жамоатчилик ўз таклифларини билдириши лозим. Мавжуд тартибга шошилинч ўзгартириш киритиш важи ҳам ушбу талабни бажармаслик учун баҳона бўлолмайди.

    Сўнгсўз ўрнида айтиш мумкинки, тизим оператори мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартибига юқорида келтирилган қонунчилик талабларига риоя қилмай ўзгартириш киритган бўлса, ушбу ўзгартириш ноқонунийлиги туфайли бекор қилиниши ҳамда амалиётга жорий этилмаслиги лозим.

    Эслатиб ўтамиз, сентябрь бошларида 2020 йилнинг ёзи бошидан буён хориждан учиб келган фуқаролар телефонларининг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш тизимида муаммоларга дуч келаётгани ҳақида хабар берилганди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги бошқа шахсларнинг паспорт маълумотлари билан телефонларнинг IMEI кодини рўйхатдан ўтказаётганларга нисбатан тергов-суриштирув олиб борилаётган, Давлат божхона қўмитаси IMEI кодларни рўйхатдан ўтказишда юзага келаётган муаммолар бўйича текширув ўтказаётган. Кейинроқ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги IMEI кодлар билан боғлиқ муаммолар юзага келганда ички ишлар органларига мурожаат қилишга чақирганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда телефонларнинг IMEI кодларини бошқа шахслар номига рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

    23.09.2020, 12:57   Изоҳ (0)   21029
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 8 ой ичида қайси вилоятда энг кўп никоҳ қайд этилгани маълум қилинди

    23.09.2020, 12:34

    Сергелида 31 ёшли эркакни шахсий видеоларини тарқатиш билан «шантаж» қилмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

    23.09.2020, 11:59

    Тўйини Tashkent City’да ўтказган Воҳиджон Исоқовга 4,5 млн сўм жарима ёзилди. «Аввалги жарима» нотўғри бўлиб чиқди

    23.09.2020, 11:39

    Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,5 млрд доллардан ошди

    23.09.2020, 11:35

    Навоийда Lacetti ва Nexia тўқнашуви оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлди

    23.09.2020, 10:58

    Қашқадарёда мурожаатларга эътиборсиз қараган икки нафар туман ҳокими ҳайфсан олди

    23.09.2020, 10:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.