Футбол бўйича Хитой Суперлигасининг 12-турида «Тяньцзинь Тэда» 22 сентябрь, сешанба куни «Ҳебей Чайна Форчун»ни қабул қилди.

Фото: Instagram

Учрашув кескин курашларга бой бўлди. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда меҳмонларнинг бразилиялик ҳужумчиси Маркао Амарал ўйиндаги ягона голини урди.

Шу тариқа Одил Аҳмедовнинг янги жамоаси мавсумдаги ўнинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Ушбу ўйинда ўзбекистонлик футболчи тўлиқ ҳаракат қилди.

Хитой Суперлигаси

12-тур баҳси

22 сентябрь, сешанба

«Тяньцзинь Тэда» — «Ҳебей Чайна Форчун» 0:1

Гол: 0:1 – 90+1 Маркао.

«Тяньцзинь Тэда»: Тен Шанкун, Бастианс, Бай Юефен (Тан Вансун, 46), Чжао Хунлюе, Ачимпонг, Го Ҳао, Лю Жофан, Сун Юе, Аҳмедов, Ҳуэй Сзякан (Су Юаньсзе, 72), Сандро Лима.

«Ҳебей Чайна Форчун»: Бао Ясюн, Дин Ҳайфен, Жен Ҳан, Пан Симин, Мемишевич, Рикардо Голарт, Ин Хунбо, Чан Чендун, Ван Сзюмин, Буйя Турай (Паулинё, 60 (Фен Ган, 90)), Маркао.

Огоҳлантиришлар: Ван Сзюмин (24), Дин Ҳайфен (42), Ҳуэй Сзякан (49), Маркао (51), Жен Ҳан (79).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!