Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес яқин орада каталон клубини тарк этиши мумкин.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

RAC1 нашрининг хабар қилишича, «Барселона» ва Суарес шартномани бекор қилиш борасида ўзаро келишувга эришган. Уругвайлик футболчи клуб раҳбарияти билан учрашувда келишувни бекор қилиш учун тўланиши керак бўлган компенсациядан воз кечишини маълум қилган.

Аввалроқ Луисни қўлга киритишга асосий даъвогар сифатида «Ювентус» клуби кўрсатилганди, бироқ кейинчалик мазкур трансфер амалга ошмаслиги хабар қилинди. Сўнгги хабарларга кўра, Суарес Мадриднинг «Атлетико»сига йўл олади.

Суарес «Барселона»да 2014 йилдан буён тўп суриб келади. Каталон клуби уни «Ливерпуль»дан сотиб олганди.

2019/20 йилги мавсумда ҳужумчи клуб миқёсида 36 ўйин ўтказиб, 21 гол ва 10 та голли узатма муаллифига айланди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар