«Ўзбеккино» миллий агентлиги ва Тошкентдаги Гёте институти «Шлингель» халқаро кинофестиваль ҳамкорлигида «Шум бола-2020» кинофестивали ўтказилади.
Фестиваль 21—25 сентябрь кунлари Humo Arena муз саройида бўлиб ўтади. Болалар ва ўсмирлар кино саноатидаги сўнгги халқаро маҳсулотларни етказиб берувчи «Шлингель» халқаро кинофестивали томонидан замонавий ҳамда долзарб мавзудаги немис фильмлари ўзбек ва рус тилларида намойиш этилади. Шунингдек, фестиваль доирасида ўзбек киноижодкорлари томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар ҳамда «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига биноан яратилган «Зумраша» киножурналининг янги фильмлари тақдим этилади.
«Шум бола-2020» фестивали болалар, ёшлар, ота-оналар, ўқитувчилар ва мутахассислар учун мўлжалланган. Намойишларга кириш бепул.
Маълумот учун, фестиваль дастуридан Германиянинг «Жуда қалин дўстлар», «Кўринмас Сью», «Рокка дунёни ўзгартиради», «Фрици – тарихдаги бурилиш нуқтаси» каби фильмлар ўрин олган.
Изоҳ (0)