• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологиялар ривожлантирилади, экин ерлари лазер ёрдамида текисланади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 сентябрь куни сув хўжалигида тежамкор технологияларни жорий этиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, минтақада сув танқислиги билан боғлиқ вазият йилдан йилга мураккаблашиб бормоқда. Охирги 10 йилда Ўзбекистонда сув ҳажми 12 фоизга, 2020 йилда эса 2019 йилгига нисбатан 15 фоизга камайган. Пахта ва ғалла етиштириш учун сарфланаётган электр энергияси ҳамда сувни етказиб бериш харажатлари ҳам кўп. Хусусан, 2,5 миллион гектар майдонни суғориш учун 5 мингдан зиёд насос ишлатилиб, йилига 8 миллиард киловатт/соат энергия ва 2,4 триллион сўм бюджет маблағлари сарфланмоқда. Бир гектар майдонга сувни насослар орқали етказиб бериш учун бюджетдан ўртача 800 минг сўм харажат қилинмоқда. Эгатлаб суғориш оқибатида йилига қарийб 5-6 миллиард куб метр ёки 20 фоиз сув далада беҳуда сарфланмоқда.

    Таъкидланишича, бундай шароитда сувни тежаш ва ҳисобини юритиш ҳар доимгидан ҳам долзарб масалага айланди. Ўтган икки йилда Президент ва ҳукуматнинг шу соҳага доир 11 та қарори қабул қилинди.

    Йиғилишда таъкидланишича, бажарилган ишлар имконият даражасида эмас. Масалан, шу пайтгача 285 минг гектар, яъни 7 фоиз ерда сув тежовчи технологиялар жорий этилган. Бу борада, айниқса, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм вилоятларида қолоқлик бор. Фурқат, Бўка, Чиноз, Сардоба, Тахтакўпир, Қораўзак, Касби, Қизириқ, Музработ туманларида сув тежовчи бирорта ҳам лойиҳа татбиқ қилинмаган.

    Шу боис видеоселекторда сув хўжалигидаги ишлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва туманлар кесимида танқидий таҳлил қилиниб, галдаги муҳим вазифалар муҳокама этилди. Келгуси йилда сув тежовчи технологияларни жорий этишни 600 минг гектарга етказиш режа қилиб қўйилди. Бунинг учун давлат бюджетидан зарур маблағ йўналтириш, ташаббускорлар харажатининг бир қисмини қоплаш учун субсидия бериш, шунингдек, халқаро молия ташкилотлари ресурсларини жалб қилиб, салоҳиятли фермер хўжаликлари ва кластерларга тижорат банклари орқали кредит ажратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

    Қайд этилишича, сув тежовчи технологиялар қамрови кенгайиши билан уларни ишлаб чиқаришга ҳам талаб ошади. Бироқ, мамлакатда шунга ихтисослашган 13 та корхонанинг қуввати келгуси йил эҳтиёжининг ярмини қоплашга ҳам етмайди. Шу боис мутасаддиларга Самарқанд, Тошкент ва Наманган вилоятларида сув тежовчи технологиялар учун ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этиш вазифаси қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, кластерлар 3 минг гектардан зиёд экин майдонини лазер ёрдамида текислаш орқали сув сарфини 20-25 фоиз, ўғитни 15 фоиз тежашга, ҳосилдорликни камида 10 фоизга оширишга эришган. Давлат раҳбари бу тажрибани кенг қўллаб, пахта, ғалла ва шоли майдонларини лазер ёрдамида текислаш муҳимлигини таъкидлади. Молия вазирлигига ушбу технологияни жорий қилиш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан камида 250 миллиард сўм кредит ажратиш топширилди.

    Жорий йилда Қуйи Чирчиқ, Нарпай, Булунғур, Сардоба, Нишон, Касби туманларида сув хўжалиги объектлари хусусий шериклик асосида тадбиркорларга берилиб, намунавий лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу орқали мазкур иншоотлар модернизация қилиниб, эксплуатация харажатлари анчайин қисқаради. Йиғилишда бундай лойиҳаларни бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Билдирилишича, сув исрофига сабаб бўлаётган муаммолардан яна бири шуки, бугунги кунда 3 мингдан зиёд сув ўлчаш постларининг атиги 2 фоизи, 400 та йирик сув объектининг 2,5 фоизида бошқариш тизими автоматлашган. Шу боис Сув хўжалиги вазирлигига йил якунигача 150 та, келгуси йилдан барча ўлчаш постларида сувни онлайн режимда назорат қилувчи автоматлашган тизим жорий этиш вазифаси юклатилди.

    Таъкидланишича, 2020 йилдан қишлоқ хўжалиги корхоналарига сув солиғи бўйича берилган имтиёзлар бекор қилинди. Шу билан бирга, сувдан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоизга пасайтирилди. Президент ушбу камайтирилган ставкани келгуси йилда ҳам сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлади.

    Суғориш меъёрларини ҳисоблаш методикасини БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) талабларига мослаштириш, сув ҳисоблагичлар ўрнатган истеъмолчиларни рағбатлантириш юзасидан вазифалар белгиланди.

    «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига коллектор сувларида балиқчиликни ривожлантириш бўйича топшириқ берилди.

    Наманган тажрибаси асосида гидрогеологик қидирувларни кенгайтириб, ерости сувларидан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

    Йиғилишда сув хўжалиги соҳасида фан ва таълимни ривожлантириш масаласига алоҳида аҳамият қаратилди. Ирригация ва мелиорация объектларини барпо этиш ҳамда реконструкция қилиш ишларига илмий ходимларни бириктириш муҳимлиги таъкидланди. Бу орқали фан намоёндалари объектларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлашдан уларни фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларда қатнашиб, қурилиш ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиб боради. Фан ва амалиёт уйғунлиги таъминланиб, бу тажриба келгусидаги лойиҳалар пухта ишлаб чиқилишида қўл келади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2025 йилгача 1 млн гектар экин майдонида сув тежовчи технологиялар жорий этилади

    16.09.2020, 19:35   Изоҳ (0)   19578
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонларига иситмаси баландлиги сабабли киритилмаган абитуриентлар учун ўтказиладиган тест синовлари вақти эълон қилинди

    16.09.2020, 18:58

    Шавкат Мирзиёев Ёсихидэ Сугани Япония бош вазири этиб тайинлангани билан табриклади

    16.09.2020, 18:42

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 17 сентябрь куни ёмғир ёғиши мумкин

    16.09.2020, 18:34

    «Бу ташкилот Ўзбекистон мустақиллигига таъсир ўтказмайди». Ташқи меҳнат миграцияси — Россия ИИВнинг Ўзбекистонда очиладиган паспорт-виза хизмати ваколатхонаси ҳақи...

    16.09.2020, 17:48

    Ўзбекистонда ёш болалар орасида коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари юқори эканлиги ҳақидаги гаплар ҳақиқатдан йироқлиги маълум қилинди

    16.09.2020, 17:12

    Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига раҳбар ва ўринбосарлар тайинланди

    16.09.2020, 16:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.