Apple «ақлли» соатларнинг арзон вариантини тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Apple Watch SE — бу Series 6 экрани ва корпусига эга у қадар қиммат бўлмаган соат бўлиб, процессори S5 авлодига тегишли. У ўзида олдинги соатларнинг замонавий функцияларини мужассам этган, бироқ қондаги кислород миқдорини ўлчайдиган датчикка эга эмас.

Расмий маълумотларга кўра, «ақлли» соатлар Apple Watch Series 5’даги мунтазам фаол дисплей режимини қўллаб-қувватламайди — функциялар рўйхатида бу ҳақда ҳеч нарса дейилмаган.

Шу билан бирга, Watch SE Apple линейкасидаги энг арзон соатга айланмади, унинг нархи — 325 доллар. Ҳозирда сотувда бўлган Watch Series 3’ни эса 233 долларга харид қилиш мумкин.

Аввалроқ Apple’нинг «ақлли» соатлари автомобиль эшигини очиш ва уни ўт олдиришни ўрганиб олиши тўғрисида хабар берилганди.