Maserati компанияси МC20 ўрта моторли суперкарининг илк расмий суратларини эълон қилди. Модель ўз премьерасидан бир кун олдин ошкор этилган, деб хабар беради Motor.

Фото: Motor

Янги флагман модель компания 2004—2005 йилларда ишлаб чиқарган МC12 суперкарининг авлодига айланади. Maserati МC20 кузови алюминий ва композит материаллардан ишлангани сабаб ўрта моторли купенинг оғирлиги 1470 килограммга туширилган.

Фото: Motor

Фото: Motor

Янги суперкарнинг ўзига хос жиҳатларидан бири унинг эшиклари — «капалак қанотлари». МC20 интерьери карбон ва алкантарадан ишланган. Салонга рақамли қурилмалар панели ва мултимедиани бошқарувчи марказий монитор ўрнатилган. Бундан ташқари, купе трансмиссияни бошқарувчи тугмали тизим, шунингдек, ҳаракат режимини танлашга мўлжалланган шайба билан жиҳозланган.

Фото: Motor

Фото: Motor

МC20 капоти остидан 630 от кучига эга (730 Нм) 3,0 литрли V6 двигатели ўрин олган. Суперкар агрегати саккиз поғонали робот узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Купе соатига 100 километр тезликка 2,9 сонияда, 200 км/соат тезликка эса саккиз сонияда эришади. Максимал тезлиги соатига 325 километрни ташкил этади.

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Бундан ташқари, флагман суперкари электромоторли модификацияда ҳам тақдим этилади.