Қашқадарё вилояти Косон туманида Lacetti ва Nexia русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси вафот этди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 8 сентябрь куни соат 15:00 ларда, Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳудудидан ўтган 4Р-95 маҳаллий автомобиль йўлининг 6-километрида ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Ш.Ғ. Lacetti автомобилини бошқараётган вақтида қарама-қарши йўлга чиқиб кетган.
Натижада қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Д.М. бошқарувидаги Nexia автомобили билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia ҳайдовчиси 25 ёшли Д.М. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Lacetti ҳайдовчиси 26 ёшли Ш.Ғ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: