Футбол бўйича Италия терма жамоаси Миллатлар Лигаси 2-туридан ўрин олган учрашувда Нидерландияни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Роберто Манчини учун бу Италия терма жамоаси бош мураббийи сифатида 21-ўйин бўлди. Мутахассис 2018 йилдан бери жамоани бошқариб келади ва шу вақт мобайнида атиги иккита ўйинда мағлубиятга учради. Бу эса унга 2004—2006 йилларда Марчелло Липпи томонидан қайд этилган натижани такрорлашга имкон берди. Таъкидлаш жоиз, ўшанда Липпи 2006 йилги мундиалда ғолиб бўлганди.
Қайд этилишича, фақатгина 1966—1974 йилларда терма жамоани бошқарган Фулвио Валкарежи Липпи ва Манчинидан яхшироқ кўрсаткичга эга. Италия унинг бошқарувида 1968 йилги Европа чемпионатида ғолиб бўлган ва 1970 йилги Жаҳон кубогида кумуш медалларга эга чиққан.
Ушбу ғалабадан кейин италияликлар 4 очко жамғарган ҳолда А Лиганинг 1-гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Нидерландия эса иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)