Туркиянинг Bursa Hakimiyat сайтида 7 сентябрь Ўзбекистон коронавирусга қарши қандай курашаётгани ҳақида материал эълон қилинди.
Материалда Ўзбекистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича МДҲ давлатлари орасида сўнгги ўринда тургани, коронавирус ўлимлари даражаси «дунё бўйича энг паст» экани, мамлакатда вазият бир қадар яхшилиги ҳақида сўз боради.
Коронавирусга чалинган, аҳволи ўрта оғир даражадаги беморни даволаш учун 32,3 миллион сўм, реанимациядаги бемор учун 64,4 миллион сўм сўм сарфланаётгани, COVID-19 беморлари учун минглаб койка-ўринлар ташкил этилгани тилга олинган.
Бундан ташқари, материалда коронаинқироз даврида Ўзбекистон ҳукумати томонидан иқтисодиёт ва аҳолини, айниқса, унинг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қандай чоралар кўрилгани ва кўрилаётгани ҳақида маълумот берилган.
Турк тилидаги материалнинг тўлиқ шакли билан бу ерда танишиш мумкин.
Изоҳ (0)