Самарқанд вилояти ҳокимлиги «Kun.uz»да эълон қилинган «Ургутдаги икки қишлоқ можароси: нуронийлар ўзаро муроса йўлини қидиришлари керак эмасмиди?» сарлавҳали мақолага ўз муносабатини билдирди.
Азал-азалдан аҳоли зич жойлашган ҳудудларда ер ва сув масаласи долзарб муаммолар сирасига кирган. 513 мингдан ортиқ аҳоли яшовчи Ургут туманининг тоғли ҳудудларида ҳам шу каби масалалар баъзида кўзга кўриниб, баъзида аҳоли тортишувларига сабаб бўлмоқда.Аввалроқ «Дарё» мухбири Самарқанд вилоятига қилган сафари давомида Ургут туманининг энг олис қишлоқларида бўлиб, камбағалликка қарши қандай курашилаётгани тўғрисида маълумот берганди.Жумладан, «Камонгарон» ва «Вағашти» маҳаллаларида ҳам узоқ йилдан буён ичимлик суви тақсимоти билан боғлиқ муаммо маҳаллий аҳолининг эътирозларига сабаб бўлиб келаётган эди. Ушбу икки қишлоқ аҳлининг ичимлик сувига бўлган талабини қондириш, тун-у кун кафолатланган тоза ичимлик суви таъминотини йўлга қўйиш мақсадида бугунги кунда қатор лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Бугун «Камонгарон» ва «Вағашти» маҳаллаларининг фаоллари билан ўтказилган учрашувларда шу мавзу атрофлича муҳокама этилди.
Эркинжон Турдимов бир ҳафта муддат ичида мавжуд сув тармоқларини тозалаш, айрим ҳудудларда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилишини маълум қилган ҳолда параллел равишда бугунги кунда аҳолини қийнаб келаётган сутка давомида 2-3 соат етказиб берилаётган тоза ичимлик суви масаласини яхшилаш, яъни 24 соат давомида сув таъминотини таъминлаш имконини берувчи сув тақсимлаш ҳамда тозалаш иншоотларини барпо этиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
Вилоят ҳокими лойиҳалар тузилишида ҳудуд аҳолисининг фикрлари, таклифлари ҳам ҳисобга олинаётганлигини қайд этди.
Тез фурсатда лойиҳа таклифлари тақдимоти ўтказилиб, маҳаллий аҳоли билан ҳамфикрликда мақбул лойиҳа таклифини амалиётга татбиқ этиш борасида ишлар бошланиши билдирилди. Вилоят ҳудудларида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Изоҳ (0)