• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    «Деярли барча бахтсизликка маҳкум этилди». 5 сентябрь – СССРда тақиқланган «Доктор Живаго» романи илк бор нашрдан чиққан кун

    Борис Постернакнинг «Доктор Живаго» романи анча муҳокамаларни келтириб чиқарган, ёзувчининг ҳаётига сезиларли таъсир ўтказган, Нобель мукофотини олишига ва ундан кечишга ҳам сабаб бўлган асари ҳисобланади. Бугун, 5 сентябрь ушбу машҳур роман илк марта нашр этилган кун ҳисобланади. «Дарё» сана муносабати билан дунёнинг сиёсий ва адабий манзарасига таъсир қилган асар тарихи ҳақида сўз юритади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Муаллиф ҳақида

    Пастернак нафақат рус адабиётининг бетакрор шоири бўлган, балки у ижодий умри давомида насрий асарлар яратиш йўлида ҳам анча меҳнат қилган. Урушдан кейинги йилларда у «Доктор Живаго» (1957 йил, Миланда тугалланган) романини ёзиб тугатди ҳамда унда шахсий ва ижтимоий ҳаёт орасида аросатда қолган Сергей Сикорскийга қондош рус зиёлисининг образини яратди. Романда совет даври ёзувчилари орасида биринчи бўлиб инқилоб ғояси рад этилди ва жамиятни ижтимоий жиҳатдан қайта қуриш мумкинлигига шубҳалар очиқланди. Шундай қилиб, асар Пастернакнинг тоталитар тузум томонидан тазйиқ остига олинишига сабаб бўлди.

    Пастернак роман ғоясини узоқ вақт давомида ўйлаб юрган, унга пухта тайёргарлик кўрган. Асар 1903–1929 йиллардаги воқеаларни тасвирлаб ўтади. 1946 йилнинг февралида романнинг илк саҳифалари қоралана бошланди. Август ойида асарнинг биринчи боби тайёр бўлган эди. «Доктор Живаго» «мафкуравий жиҳатдан бегона» муаллифларга қарши курашнинг бошланишига сабаб бўлди. Шунга қарамай, Пастернак романни давом эттираверди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Моддий қийинчиликлар эса йилдан йилга роман тугалланишига таъсир қила бошлади. 1948 йилнинг ёзида романнинг тўртинчи қисми тугалланди. Муаллиф шу йили асарга «Доктор Живаго» деб ном берди. Еттинчи бобни тугаллаш 1952 йилнинг баҳоригача давом этди.

    1957 йил 5 сентябрда АҚШ Марказий разведка бошқармаси «Доктор Живаго» романини Италияда рус тилида нашр эттирди. Қизиғи, роман қўлёзмаси океан ортига қандай етиб боргани ҳозиргача сир бўлиб қолмоқда. Лекин муаллифнинг бу ишга розилиги бўлгани аниқдек. Асар нусхалари бу орада собиқ Шўро ҳукуматининг қўлига келиб тушди. Албатта, романга қизиқиш ортди, ҳар бир боб ўрганиб чиқилиши кераклиги ҳақида топшириқ берилди. Шундай қилиб, Пастернакнинг ушбу романи социализм моҳиятини нотўғри талқин қилган асар сифатида баҳоланди.

    Роман Шўро тузимини қаттиқ танқидга олгани туфайли Совет Иттифоқида 1988 йилгача чоп этилмаган. Айнан шу сабабдан МРБ СССР аҳолисига бу китобни тарқатишга киришди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Нобель машмашаси

    Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Пастернакка ижтимоий ҳужум бошланди. 1958 йил 23 октябрь куни эса у Нобель мукофотини топшириш учун таклифнома ҳақида телеграмма олди. Ушбу асари учун Нобель мукофотининг берилиши Пастернак ва ҳукумат ўртасидаги муносабатни янада кескинлаштирди. Комсомоллар раҳбари Семичасний Москвадаги йиғинда «майли, Борис Пастернак хоҳласа Нобель мукофотини бориб олсин, лекин ватанимизга қайтишни ўйламасин», дегани кўрсатилади манбаларда.

    Борис Пастернак албатта бунга рози бўлмади. Ижодкор ўз жасоратини намоён қилди ва «Россиядан кетиш мен учун ўлим билан баробар», дея мукофотдан воз кечди. Шу воқеалардан сўнг Пастернакка қаратилган ҳужумлар бирмунча пасая бошлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Роман сюжети

    Асар 17 қисмдан иборат. Мутолаа жараёнида романдаги бош қаҳрамон ва муаллиф беихтиёр ўз ўқувчисига турли синфларга мансуб одамларнинг Октябрь тўнтариши йилларидаги қийинчиликда кечган ҳаётини тасвирлаб бера бошлайди. Қаҳрамонлардан бирининг: «инқилоб инсониятнинг ярми устида ўтказилган ўйин бўлиб, у бойнинг ҳам, қашшоқнинг ҳам ҳаётини бўрондек супуриб кетди, деярли барча бахтсизликка маҳкум этилди», деган сўзлари бевосита турмушнинг ўзидан кўчирилгандек таассурот уйғотади.

    Доктор Живаго – бош қаҳрамоннинг исми. Пастернак исм танлашда ҳамиша диққатли эди. Биринчиси Патрисиан Живульт эди. Живаго фамилияси эса кўпинча Масиҳнинг қиёфаси билан боғлиқ деб қаралади. Шунинг учун ҳам Пастернак Живаго исмига тўхталган деб таҳлил қилинади.

    Доктор Живаго 1903 йилда онасидан айрилиб, амакиси қарамоғида қолади. У ўқийди, улғаяди ва болалигидан бери таниш бўлган қизга уйланади, севимли иши билан машғул бўлади. Ва шеъриятга қизиқиши уйғонади – шеър ёза бошлайди. Ва тўсатдан  одатий ҳаётида ўзгаришлар содир бўлади...

    Доктор Живагога жамиятда содир бўлаётган кўп нарсалар бора-бора бемаъни ва кераксиз бўлиб кўринади. У ҳокимиятнинг болшевикларга қандай ўтишига гувоҳ бўлади. Дастлаб, унинг фикрига кўра, инқилоб – «ажойиб жарроҳлик» бўлиб, у ҳаётни ифодалар эди. Аммо қаҳрамонда барига нисбатан ишончсизлик кучая боради. У очиқ норозилик билдирмайди, лекин шартсиз янги ҳукуматни қабул ҳам қила олмайди. Асардаги айнан шу нарса муаллифнинг ҳаётига таҳдид солади.

    Академик Д.С. Лихачёв «Доктор Живаго» романи автобиографик роман эканига ишонган. Пастернак ўзи ҳақида ёзади. Бош қаҳрамоннинг лирик овози, унинг фалсафаси Пастернакнинг овози ва эътиқодидан ажралиб туриши турган гап. Ажабланарлиси шундаки, муаллифнинг ҳақиқий ҳаётига мос келадиган ташқи фактлар қаҳрамонда деярли йўқ. Тадқиқотчи  ушбу романни «ўзига хос автобиография», «даврнинг таржимаи ҳоли» деб таснифлаганида эса биз Пастернакнинг руҳий автобиографиясини тушунишимиз мумкин.

    Роман, бир сўз билан айтганда, қаҳрамонларнинг инқилобга бўлган муносабати, мамлакат тарихидаги муҳим воқеаларнинг эса уларнинг тақдирига таъсири ҳақида ҳикоя қилади.

    «Доктор Живаго» романи дунё бўйлаб миллион нусхаларда сотилди ва 1965 йилда шу номдаги бадиий фильм Оскар мукофотига муносиб топилди. Бироқ Совет Иттифоқида фақат Михаил Горбачёв бошлаган Қайта қуриш йилларида 1988 йили чоп этилган эди. Шуни ҳам айтиш керакки, «Доктор Живаго» романи нашрдан чиққанидан уч йил ўтмай СССР парчаланиб кетди.

    Қаҳрамон доктор Живаго инсонни ўлимдан сақлаб қолувчи, эзгулик учун курашувчи инсон сифатида намоён бўлади. Романда курашишга тайёр ҳар қандай инсон ҳаракати қон тўкилишига олиб келадиган ҳар қандай инқилобдан устун экани тасвирланади. Октябр инқилобига йиллар ўтган бўлса-да, асарни ўқигач тағин инсоният кечиб ўтган яна бир машъум ўтмишга дуч келамиз, тарихдан эса тўғри хулоса чиқариш дарсини оламиз.

    Зулхумор Орифжонова тайёрлади.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    05.09.2020, 23:51   Изоҳ (0)   43024
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инглиз тилининг Merriam-Webster луғатида ирқчиликнинг таърифи ўзгартирилади

    11.06.2020, 22:57

    Англиядаги чиқиндихоналардан бирида топиб олинган «Гарри Поттер» китоби аукционда 40 минг долларга сотилди

    22.05.2020, 20:24

    Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик қасри сирлари ҳақида китоб ёзмоқда

    29.04.2020, 09:53

    «Болалигимизнинг яна бир бўлаги бизни тарк этди». Анвар Обиджон ҳақида

    11.04.2020, 20:28

    Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон вафот этди

    11.04.2020, 19:37

    Шаҳзода Матчонова ўқишни тавсия этадиган 10 та китоб

    03.04.2020, 21:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.