• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дизайнер Akfa ва Artel компаниялари ҳақидаги ҳажвий видеоси учун узр сўради

    «Gazeta.uz»нинг хабар беришича, дизайнер Шавкат Эгамбердиев Akfa, Artel ва Тошкент ҳокими ҳақидаги ҳажвий видеоси учун узр сўради. У ушбу видеони кенг оммага тарқалиб кетганлиги учун Troll.uz’ни «подстава» қилганликда айблади. Troll.uz муаллифи дизайнерга нисбатан таҳдид қилинганини таъкидламоқда. Artel компанияси вакили эса Troll.uz’нинг фикрлари ҳар доим ҳам тўғри ва адолатли бўлавермаслигини айтган.

    Фото: Instagram/egamberdiyev.sh

    Фото: Instagram/egamberdiyev.sh

    Визуал эффектлар бўйича рассом Шавкат Эгамбердиев Akfa (компаниялар гуруҳи, асосий йўналишларидан бири алюмин профил ишлаб чиқариш) ва Artel (маиший техника ишлаб чиқарувчи йирик компания) компаниялари, шунингдек, Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳақидаги ҳажвий видеони тармоққа жойлади. Бироқ у кейинроқ видеони ўчириб, ўз иши учун кечирим сўради, шунингдек, Troll.uz саҳифасини уни қийин аҳволга солиб қўйганликда айблади.

    Видеода «6 секунд» деб ёзилган таксини ва автомашина орқа ойнасида пушти рангдаги калта пайпоқни кўриш мумкин. Ундан кейин видео муаллифи Шавкат Эгамбердиевнинг ўзи елкасида кондиционер кўтарган ҳолда кўриниш беради ва чўнтагидан бир нечта доллар валюталарини чиқариб, ҳавога сочиб юборади. Сочилган пуллар Cartel ва Brakfa ёзувлари акс этган иккита бино томон учади. Шунингдек, Cаrtel биносинининг пастида «любая монополия хороша» ва «духа нет» каби жумлалар ёзилган. Банкноталар шамол парраклари томон учади, бошқа томондан эса маиший техника воситалари чиқади. Brakfa деб ёзилган бинонинг том қисмида костюм кийган бир эркак (тахминларга кўра, ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев) Gangnam style услубида рақсга тушмоқда. Бутун видеолавҳа «Афсона» фильмининг (асосий ролда Том Харди) қаҳрамони томонидан айтилган иқтибос билан давом этади.

    Видеолавҳа 31 август куни Troll.uz саҳифасига жойланган ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқала бошлаган. Эртасига Шавкат Эгамбердиев ва Troll.uz саҳифаларидаги видео ўчириб ташланган, видеолавҳа муаллифи эса узр сўраган ҳолда видеомурожаат йўллаган. Унинг айтишича, у видеога қолдирилган барча изоҳларни ўқиб чиққан ва қаттиқ тушкунликка тушган.

    Фото: Instagram/egamberdiyev.sh

    Фото: Instagram/egamberdiyev.sh

    «Бу видео, бу қилган ишим нотўғрилигини тушундим. Чуқур афсусдаман. Виждоним қийналди», — деган у.

    Эгамбердиевнинг айтишича, у графист сифатида фаолият олиб боради ва ҳар хил видеоклип ва реклама роликларини яратиш билан шуғулланади. Бироқ коронавирус пандемияси ва карантин чоралари сабабли буюртмалар сони кескин камайган.

    «Тирикчилик қилиш керак. Шунга Instagram’даги обуначиларни кўпайтираман, деб ‘дешёвий хайп’ қиламан деб Akfa ва Artel ва шу жумладан, Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қилинган видеоролигим жудаям катта хато бўлди. Бундан, албатта, афсусдаман. Бир кун ичида 2000 та ‘подписчик’ қўшилди. Бу ҳалол ‘подписчик’ ҳисобланмайди», — деган визуал эффектлар бўйича рассом.

    Шавкат Эгамбердиевнинг таъкидлашича, Troll.uz блогининг муаллифи видеолавҳани кенг оммага тарқатиб юбориб, уни қийин аҳволга солиб қўйган.

    «Бу вазиятдан Troll.uz фойдаланди. У мени ‘подстава’ қилди десам ҳам бўлади. Чунки жудаям кўп одамларга тарқалиб кетди. Бу кичкина, ўзимиз учун яратилган видеоролик, қанақадир катта масштабга айланиб кетди. Шунинг учун Troll.uz’дан норозиман. Умумий айтганда, қилган ишимдан афсусдаман. Бу ватанпарварликка кирмайди. Узр сўрайман. Афсус!», — деган Эгамбердиев.

    Видеода Шавкат Эгамбердиев бир неча бор кўзларини пастга туширганини кўриш мумкин — афтидан, матнни ўқиш учун.

    Узр сўралган мурожаат, шунингдек, Artel ва Akfa Windows&Doors компанияларининг Facebook’даги расмий саҳифаларида ҳам жойлаштирилган.

    Скриншот: Facebook

    Скриншот: Facebook

    Скриншот: Facebook

    Скриншот: Facebook

    Troll.uz’нинг муносабати ва таҳдидлар эҳтимолиTroll.uz блогининг муаллифи Умид Гафуров ушбу вазиятни изоҳлади ва Шавкат Эгамбердиевдан хафа эмаслигини айтди.

    «У кишининг ҳолатларини тўлиқ тушунаман ва сиздан у кишига нисбатан ғазабланмаслигингизни сўрайман. Чунки видео чиққанидан кейин эртаси куни Шавкат менга Artel компанияси вакилларидан таҳдид келаётганини айтди. Рамзиддин деган одам қўнғироқ қилиб таҳдид билдирган ва ўзини Artel бош директори деб таништирган (телефон рақами * 107000 билан тугайди). Видео муаллифидан видеода узр сўраш талаб қилинган. Мен Шавкатдан бундай қилмасликни сўрадим, чунки у ҳеч нарсада айбдор эмас эди», — деб ёзди блогер.

    Унинг айтишича, компаниянинг вакили Тошкентдан Наманганга «Шавкат билан суҳбатлашиш учун» кетган.

    «Учрашув бугун соат 7 да бўлиб ўтиши керак эди. Шавкат билан телефонда гаплашдим, кечикяпти, деди. Ёнингизда одам борми, деб сўрадим. Бор, деди. Соат 8 ларда учрашишди, шекилли. Шундан сўнг Шавкат қўнғироқларга ва Telegram’даги хабарларга жавоб бермади. Кейин у менга ‘Мен сизни ҳурмат қиламан, лекин мажбур бўлдим’ деб ёзди», — деб ёзди Умид Гафуров.

    Шунингдек, блогернинг постида Troll.uz ва Шавкат Эгамбердиевни «кир қидиришда» айблаган Шуҳрат Мусаев деган блогер Artel, Akfa компаниялари ва ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ҳимоя қилган, бунга Artel ишчилари фаол тарзда изоҳлар қолдирган.

    «Менимча, Шавкатдан менинг барча сўзларимни рад этишни ва барча ёзишмаларни тозалашни сўрашади. Мендан ҳам ушбу хабарни олиб ташлашимни ‘жуда қаттиқ’ сўрашса керак. Балки, шунга мажбур ҳам қилишар. Ҳозир ҳеч нарсага кафолат бериб бўлмайди. Аммо барчангиз биласизки, интернетда нашр этилган барча нарсалар у ерда абадий қолади», — таъкидлаган у.

    Умид Гафуровнинг айтишича, Шавкат Эгамбердиев ундан бу ҳолат юзасидан ҳеч нарса юкламаслигини илтимос қилган.

    «Шунинг учун барча эътирозларингизни фақат ўзимга билдиринг. Шавкат Эгамбердиев жуда истеъдодли монтаж устаси. Бундай инсонларни қўллаб-қувватлаш керак. Айтганча, буларнинг барчаси 1 сентябрда содир бўлди. Барчангизга байрам муборак бўлсин!» — деб ёзди Troll.uz муаллифи.

    Kurbanoff.net блоги муаллифи вазиятни Стрейзанд эффектига — «бирор-бир информациянинг оммага тарқалиб кетишини тўхтатишга ҳаракат қилиб, унинг янада кенг тарқалишига сабабчи бўлиши» (асосан, интернет орқали) каби ижтимоий феноменга ўхшатди.

    Artel изоҳиArtel брендини ривожлантириш ишлари бўйича раҳбар Рамзиддин Қўчқоров «Gazeta.uz» сўровига жавобан дизайнерга таҳдидлар қилинганлиги ва ундан видеони Instagram’дан ўчиришни талаб қилинганлиги ҳақидаги версия, бу шунчаки Troll.uz’нинг тахминлари эканлигини айтди.

    «Troll.uz’нинг фикрлари ҳар доим ҳам тўғри ва адолатли бўлавермайди», — деди у Шавкат Эгамбердиевнинг ўзидан унга қарши таҳдидлар бўлган ёки бўлмаганлигини аниқлаштиришни маслаҳат берган ҳолда.

    «Gazeta.uz» эса Шавкат Эгамбердиев билан боғлана олмаганини ёзган.

    03.09.2020, 02:44   Изоҳ (0)   58650
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда яна бир шифокор вафот этди

    03.09.2020, 02:14

    Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 30 поғонага кўтарилди

    03.09.2020, 01:15

    Тошкент вилоятининг учта туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

    03.09.2020, 00:21

    Ўзбекистонда 2 сентябрь куни 304 кишида коронавирус аниқланди. Касалланиш ҳолатлари икки ойлик минимумга тушди

    02.09.2020, 23:56

    Қашқадарёдаги Оқсу дарёсида ГЭС қурилади

    02.09.2020, 23:46

    Сўхлик блогер Дадахон Ҳайдаров озод этилди

    02.09.2020, 23:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.