Тошкент вилоятининг Бекобод, Зангиота ва Бўстонлиқ туманлари аҳолисига «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан кўрсатилаётган хизматларда узилишлар кузатилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар берган.
Хабарга кўра 2020 йил 3 сентябрь куни соат 08:00 дан 12:00 гача бўлган вақт оралиғида Зафар электр таъминоти корхонаси томонидан «Янги ҳаёт» МФЙ ҳудудига электр таъминотини етказиб берувчи «Боғишамол» подстанцияси ҳамда 13:00 дан 17:00 гача Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси томонидан «Наврўз» МФЙ, «Қодир Юсупов» МФЙ ҳудудларига электр энергиясини етказиб берувчи «Эшонгузар» подстанциясида техник ишлар амалга оширилади.
Бўстонлиқ туманидаги «Новобод» МФЙ, «Марказ» МФЙ ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи «Чимён» подстанциясида ҳам соат 09:00 дан 18:00 гача вақт оралиғида жорий таъмирлаш ва бошқа зарур эксплуатация техник ишлари ўтказилади. Мазкур пайтда ҳудуд аҳолисига тақдим қилинаётган электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади.
Изоҳ (0)