Тошкентда Кичик ҳалқа йўлининг Усмон Носир 2-тор кўчаси билан кесишмасидаги бир қисми бир ой муддатга ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Кичик ҳалқа автомобиль йўли (КҲАЙ)нинг Усмон Носир 2-тор кўчаси билан кесишган қисмидаги йўл янги кўприкни қуриш ишларини тезлаштириш ва максимал даражада хавфсизликни таъминлаш мақсадида бир ойга автотранспорт ҳаракати учун ёпилди», — дейилади хабарда.
Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Ҳокимлик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Изоҳ (0)