Тошкентда икки ой давомида омборхонадан умумий қиймати 57 минг доллардан ортиқ турувчи трикотаж маҳсулотларини ўғирлаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Яккасарой тумани ИИО ФМБга май ойидан июль ойигача бўлган давр мобайнида 22 ёшли Ш.О. ва 28 ёшли Б.Т. МЧЖлардан бирининг омборхонасидан 57 870 АҚШ долларига тенг трикотаж маҳсулотларини ўғирлаб кетгани тўғрисида шикоят аризаси келиб тушган.
Таъкидланишича, ушбу фуқаролар шу корхонанинг ишчилари бўлган. Ўғрилик ҳақида ИИБга МЧЖ раҳбарининг ўринбосари — 41 ёшли Ж.С. хабар берган.
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми (ўғрилик) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, июль ойининг бошларида Тошкентда омборхона мудири шериги билан 116 миллион сўмлик маҳсулотни ўғирлаб сотгани аниқланган эди.
Изоҳ (0)