Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал баҳслари якунлангач, УЕФА ҳафтанинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровнома натижасини эълон қилди.
Унга кўра ушбу номга «Бавария» ярим ҳимоячиси Серж Гнабри лойиқ кўрилди. Гнабри «Лион»га қарши беллашувда (3:0) дубль қайд этганди.
Серж бу йўлда қуйидаги даъвогарларни ортда қолдирди:
- ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария «Лейпциг»га қарши учрашувда (3:0) битта гол урди ва иккита голли узатма амалга оширди.
- ПСЖ ҳужумчиси Неймар «Лейпциг»га қарши ўйинда (3:0) битта голга ассистентлик қилди.
- «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Лион»га қарши баҳсда 1 та гол урди ва 1 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)