Ташкилотчилар томонидан Bird Photographer of the Year 2020 («Йилнинг энг яхши қуш сураткаши – 2020») деб номланган танловда энг ажойиб тарзда олинган қушларнинг фотосуратлари намойиш этилди ва ғолиблар тақдирланди.
Кувайтлик фотограф Мажид Ал-Зааби тождор баклан қушлари акс этган «Куннинг ботиши» портрети учун Гран-при совриндори бўлди.
Италиялик Франческо Филиппо Пеллеринига «Игуасу шаршараси устидаги узунқанотлар» сурати «Табиий яшаш жойидаги қушлар» номинацияси бўйича ғолиб бўлди.
Британиялик фотограф Жеймс Хадсоннинг «Мандарин абстракцияси» сурати «Ижодий образлар» номинациясига кўра бош мукофотни қўлга киритди.
Чехиялик Магдалена Страковойнинг фотосурати «Боғ ва шаҳар қушлари» номинациясида биринчи ўринни эгаллади.
Австралиялик Жоржине Стейтлер «Энг яхши портфолио» номинациясида «Парвозда» сурати билан ғолиб бўлди.
Нидерландиялик фотограф Рулоф Моленаар «Қушларнинг ҳаракати» номинацияси бўйича совриндор деб топилди.
Танловнинг «Энг яхши оқ-қора сурат»и немис фотографи Роберт Соммернинг «Бўш рақам» асарига насиб этди.
«Детальларга эътибор» номинацияси бўйича исроиллик фотосуратчи Моше Коэнанинг «Мукаммал яшириниш» сурати ғолиб чиқди.
Яна бир исроиллик сураткаш Гади Шмила «Қушлар парвозда» номинациясида учиб кетаётган худхуд қуши тасвирланган сурати билан ютуққа эга бўлди.
«Илҳомлантирувчи учрашув» номинацияси бўйича муаллиф Гэйл Биссоннинг «Уйга қайтиш» сурати энг яхши иш деб топилди.
17 яшар британиялик Адам Лейк Девонширдаги кўл оққуши муҳрланган сурати билан «Йилнинг энг ёш фотосуратчиси» номинациясига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)