• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда диний ташкилотлар тузишни соддалаштириш режалаштирилмоқда

    «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди, деб ёзмоқда «Xabar.uz».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, қонун лойиҳаси Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 22 июндаги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқилган.

    Лойиҳада ҳар бир шахснинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда Ўзбекистон Республикаси конституцияси билан кафолатланган виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқини таъминлашга оид муносабатлар тартибга солинган.

    Лойиҳада қуйидаги асосий янгиликлар назарда тутилган:

    • қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган муносабатлар тўғридан-тўғри амал қилувчи ягона қонунга бирлаштирилди;
    • виждон эркинлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва принциплари ўрнатилди;
    • соҳада ваколатли бўлган давлат органларининг вазифа ва функциялари чегараси аниқ белгилаб берилди;
    • диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилди, хусусан, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди, уларни нотариал ва бошқа кўринишларда тасдиқлашга оид талаблар бекор бўлди, давлат хизматлари тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилди, рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланди.
    Қонун лойиҳасига диний ташкилотларни тузиш жараёнларини соддалаштиришни назарда тутувчи янги тартиблар киритилган. Хусусан:
    • диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби бекор бўлмоқда;
    • диний ташкилотни тузиш ташаббускорларининг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилмоқда;
    • диний таълим муссасаларида диний таълим берувчи шахсларга марказий бошқарув органининг розилигини олиш талаби бекор бўлмоқда;
    • диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда;
    • диний ташкилотнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уставидан дубликат олиш тартиби бекор бўлмоқда.
    Вазирлик томонидан қайд этилишича, лойиҳа билан ўрнатилаётган қоидалар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талабларига тўлиқ мос келади.

    «Лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида халқаро ҳуқуқ нормалари, ривожланган хорижий давлатларнинг соҳага оид тажибалари ўрганилди, таҳлил қилинди ва улардан фойдаланилди. Хорижий экспертларнинг фикрлари инобатга олинди», — дейилади хабарда.

    Аввалроқ АҚШ расмийлари Олий Мажлис депутатлари томонидан янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг кўриб чиқилиши бошланганлигини олқишлаганди. АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар бўйича комиссияси (USCIRF) 2020 йил апрель ойида Ўзбекистонни диний эркинликларни бузувчиларнинг «қора рўйхати»дан чиқарди. АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самюэль Дейл Браунбек авҳуст ойининг бошида Ўзбекистонда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга ўз баҳосини берди.

    20.08.2020, 17:10   Изоҳ (0)   32521
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни Ўзбекистонда олиш имконияти яратилиши мумкин

    20.08.2020, 16:13

    Хоразмда тадбиркордан 20 минг доллар пора талаб қилган кадастр бўлими бошлиғи қўлга олинди

    20.08.2020, 15:42

    Ўзбекистондаги қайси деҳқон бозорларида гўшт энг арзон нархда сотилаётгани маълум қилинди

    20.08.2020, 15:12

    Сурхондарёда коврак ширасини йиғадиган МЧЖ ходимлари маҳаллий аҳоли томонидан калтакланди

    20.08.2020, 14:43

    Янгийўлда бир гуруҳ «Жиҳодчилар» қўлга олинди. Улар орасида Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этганлар ҳам бор

    20.08.2020, 14:14

    Хорижда ишлаётган ўзбекистонликларнинг энг кўп қисмини қайси вилоят аҳолиси ташкил этиши маълум қилинди

    20.08.2020, 13:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдоров мусобақадаги иштироки учун қанча мукофот олгани маълум бўлди

    Спорт | 19 июл, 10:00

    Наманганда исломий давлат қуришни тарғиб қилганлар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:50

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Ясмин Зоитова, янги машинали бўлган Раъно Шодиева, қайнонасига iPhone совға қилган Афруза

    Маданият | 19 июл, 09:31

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.